UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

6 сенятбрга қадар ўйнамаймизми? Янгиликлар

6 сенятбрга қадар ўйнамаймизми?

14 август куни бўлиб ўтиши лозим бўлган Ўзбекистон - Туркия учрашуви номаълум сабабларга кўра қолдирилди.
Бу ўйин Иорданияга қарши кечадиган плей-офф учрашувидан аввал Миржалол Қосимов учун муҳим аҳамият касб этиши керак эди. Айнан шу баҳс орқали терма жамоага чақирилган янги ёш футболчиларни синаб олиб имконияти мавжуд эди. Иордания бугун Фаластинга қарши баҳс олиб боради, 9 август куни Ливияга қарши майдонга чиқади. Шунингдек, Сурия терма жамоасига қарши 15 август куни Осиё Кубоги саралаш учрашуви доирасидан ўрин олган учрашув бор. Гувоҳи бўлганингиздек, биздан фарқли равишда рақибимиз 6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинга жиддий тайёргарлик кўради.

Балки, 14 август куни маҳаллий футболчилар билан йиғин ўтказилар, аммо легионерларнинг келмаслиги маълум бўлиб улгурди. ФИФА тақвимига назар ташласак, 14 август куни қуйидаги терма жамоалар шу куни бўш эканлар. Булар - Австралия, Қувайт, Баҳрайн, Саудия Арабистони ва Таиланд. Австралия терма жамоаси аъзолари Европада янги мавсумга ҳозирлик кўришяпти. Араб мамлакатларида ҳам футболчилар ўз клублари билан хориж йиғинини ташкил этишган. Биргина Таиланд вариантини кўришимиз мумкин. Аммо улар ҳам қисқа фурсатда Тошкентда ўйин ўтказишга рози бўлмайдилар.

Афсуски, Иордания билан ўйинга қадар ФИФАнинг бошқа расмий куни мавжуд эмас.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика