UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  75 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  3 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1

"Навбаҳор" - "Машъал" учрашувидан сўнг Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Машъал" учрашувидан сўнг

"Навбаҳор" - "Машъал" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Биринчи бўлимда яхши ўйнагандик. Кўплаб вазиятларда дарвозабонимиз жамоани голдан сақлаб қолди. Аммо, афсуски биринчи голдан сўнг жамоа бўшашиб кетди. Иккинчи голдан сўнг вазиятни ўнглаш қийинлиги ойдек равшан эди. "Навбаҳор"нинг хақли ғалаба билан табриклайман. Афсуски, Наманганда улардан очко олишни уддалай олмадик. Умуман олганда, бу йилги мавсумда "Навбаҳор" уй учрашувларини муваффақиятли ўтказиб келмоқда. Бу ерда фақатгина "Локомотив" ва "Пахтакор" қийинчилик билан ғалаба қозонишган. "Шерлар" қўшиб берилган дақиқалардагина 3 очкога эга бўлишди. "Бунёдкор" ҳам дуранг билан ортига қайтган. Биз ҳам уйимизга ижобий натижа билан йўл олишдан умид қилгандик.

- Ўйинимиз бошидан қовушмади. Майдон марказида тўпни назорат қилмоқчи эдик. Рақибимиз ҳам ҳимоямизда хатога йўл қўйишимизни кутди. Агарда биринчи таймда ҳужумчимиз Зоҳир Қўзибоевнинг имконияти гол билан якун топганида, учрашув тақдири умуман бошқача кўриниш хосил қилган бўлар эди. "Машъал" ҳисобни биринчи бўлиб очганида, вазият ўзгача кўринишда бўларди. Голга тортадиган холатларни кўп ярата олмадик.

- Дарвозабонларни нечта тўп қайтаргани эмас, ўтказиб юборган голларига қараб бахолашади. Афсуски, бугун Ботир Носировнинг тўпга чиқишда муваффақиятсиз ўйнаши биринчи голга олиб келди. Ҳимоячилар ҳам баъзи вазиятларда иккинчи қаватдаги курашларда рақибга енгилишди, - дейди Хомяков.

Матбуот анжумани иккинчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.
- Биринчи бўлимда имкониятлардан фойдалан олмадик, лекин захирадан майдонга тушган футболчилар иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришди. Керакли бўлган натижага эришдик. Рақиб ўйинчисининг қизил карточка олиши ҳам бизнинг фойдамизга ишлади. "Машъал" ҳам жанговор яхши жамоа. Муборакликлар бешинчи ўрин учун курашишмоқда. Йигитлар майдонда кўпчилик бўлиб қолишганидан сўнг бемалолроқ ҳаракат қила бошлашди. Бугун бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат.

- Терма жамоага кетишдан аввал ҳам "Андижон" билан ўйин олдидан шогирдларимга ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба учун чиқиш кераклигини айтиб кетганман. Чунки "Андижон" ва "Нефтчи" билан кечадиган беллашувлар "дерби" мақомида бўлади. Чемпионат якунланишига яна иккита тур қолди. Мураббий сифа тида мавсумдан қониқиш хосил қилмадим. "Водий дербиси"да кўпроқ очко тўплашимиз зарур эди. Афсуски бизларга омад кулиб боқмади. Олтинчи ўрин учун кураш фақат "Олмалиқ" ва бизнинг ўртамизда кечмайди.

"Қизилқум" ҳамда "Динамо"да ҳам 6- ўринга кўтарилиш имкони мавжуд. Бугунги мағлубиятидан сўнг "Металлург"нинг имкониятлари камайиб кетди. Мавсум бошидан бери айтиб келамиз, мақсадимиз - 5-6 ўринларни қўлга киритиш. Лекин, "Андижон" ва "Нефтчи"га ютқазганимиз ва аутсайдерлар билан бўлиб ўтган ўйинлар бизга қимматга тушди, 5- ўринга курашишимиз қийин бўлди. Сўнгги иккита ўйин яхши бўлиши кутилмоқда. Фикримча, бу йилги мавсумда "Олмалиқ" ҳам ижобий натижаларга эришмоқда. Уларда ҳам яхши мураббий ишайди. Бир томондан "Навбаҳор" ва "Олмалиқ" сингари жамоалар 6- ўрин учун курашиши нотўғри. Бизнинг молиявий ахволимиз ўозирча "Олмалиқ", "Металлург" даражасида эмас. Янаги мавсумда ҳомийларимиз қўллаб-қувватлаб туришса, ўз олдимизга бошқа мақсад қўйиб, селекция ишларини олиб бориб, юқорироқ ўринлар учун курашишимиз керак. Сабаби, 6- ўринга интилиш нотўғри. Мухлислар ҳам "лочинлар"ни юқори поғоналарда кўришни исташади. Аммо, бунинг учун вақт талаб этилади. Молиявий холат ҳам яхши бўлиши лозим. Шунда биз барча истаган натижа учун ҳаракат қилсак бўлади.

- Ўйинга қараб таркиб танлаймиз. Мисол учун бугун захира ўриндиғимиздан Мансур Саидов, Илҳом Бойдедаев, Тоҳир Шамсиддинов, Алишер Маҳмудов, Шаҳбоз Эркинов каби асосий таркиб ўйинчилари жой эгаллашди Бу ҳам бизнинг ютуғимиз саналади. Ўтган йилги мавсум охирида "Навбаҳор"нинг таркибини кўриб чиққанман. Сўнгги турларга келиб, жамоада ўйнатгани ўйинчи қолмаганди. Худога шукур, бизда шунақанги танлаш имконияти бор. Керакли пайтда ўйинни кучайтириш учун Саидов ёки Эркиновни майдонга туширамиз. Бу ўйинчиларга эътирозим йўқ. Лекин, майдонга 18 эмас 11 футболчини тушираман, - дейди Ашурматов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика