UZ

Сўнгги янгиликлар

20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  1 19:51"Манчестер Сити" - "Видад Касабланка". Таркиблар маълум  14 19:30Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор", "Шўртан" – "Арал"  3 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   1 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  2 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  8 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  4 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  7 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  5

56 ёшли мутахассис Сурияда жуда яхши имконият бор демоқда Янгиликлар

56 ёшли мутахассис Сурияда жуда яхши имконият бор демоқда

Бугун Малайзияда ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Сурия ва Австралия ўртасида дастлабки плей-офф учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйин бизнинг вақт билан 17:30да бошланади. Маълумки, иккала жамоа ҳам охирги саралаш ўйинларида ўз гуруҳларида учинчи ўринни қўлга киритишди. Сурияга "Озоди" стадионида Омар Ал Соманинг ўйин охирида Эрон дарвзасига киритган голи учинчи ўринни тақдим этгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Эндиликда бу жамоа Австралияга қарши баҳс олиб боради. Бу Суриянинг плей-офф ўйинида биринчи бор майдонга тушиши эмас. Жамоа 1985 йилги саралаш баҳсларида ҳам плей-оффга қадар етиб келган ва икки ўйин натижасига кўра Ироққа 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Натижада Сурия 1986 йил Мексикада ўтказилган жаҳон чемпионатига бора олмаган. 

Ўша жамоа сафида Сурия тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири Радван Ал Шейх тўп тепган. Бугунги кунда телевидениеда спорт шарҳловчиси бўлиб фаолият юритаётган 56 ёшли мутахассис 32 йил олдинги ўйинни ёдга олди: 

- "Ироқ билан кечган ўйинда бизни қандай ҳиссиётлар қамраб олганини тушунтириб беришим қийин. Ҳаммамиз ғалаба қозониб жаҳон чемпионатига боришни жуда хоҳлагандик. Мен Дамашқдаги ўйинда иштирок этиб, ҳатто Ироқ дарвозасига гол урганман. Мухлислар бизни қўллаш мақсадида атайин Мексика шляпаларини кийиб келишганди. Аммо иккала учрашув натижасига кўра ютқазиб қўйганмиз ва бу жуда алам қилганди".

Радван Ал Шейх ҳозирги жамоа ҳақида гапирар экан, Сурияда жаҳон чемпионатига чиқиш учун яхши имконият бор деб ўйлайди: 

- "Бизда катта иштиёққа эга ажойиб жамоа бор. Бир қанча футболчиларимиз хорижда тўп суриб яхшигина малака оширишди ва бу ҳам ўз мевасини бериши керак. Австралияга қарши биринчи ўйинда нима бўлади билмадим-у, лекин иккита учрашув натижасига кўра биз кейинги босқичга йўл олсак керак. Ҳар ҳолда мен бунга ишонаман. Агар рақибга ўз жарима майдончамиз ичида ўйин бермасак, уларни ютса бўлади. Сурияда ўйин яхши, бироқ ҳимоя кучсиз. Шунга қарамай, мен жамоамизга ишонаман ва бундан 32 йил олдин ўхшамаган уриниш бу сафар ўхшайди деб умид қиламан".


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика