UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  0 23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  2 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  2 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  9 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  12 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2

ЖЧ саралаш босқичи иккинчи раунд олдидан. Ўзбекистон сафарда бошлаб сафарда тугатади Янгиликлар

ЖЧ саралаш босқичи иккинчи раунд олдидан. Ўзбекистон сафарда бошлаб сафарда тугатади

Бундан буён жаҳон чемпионати саралаш баҳслари ҳақида кўпроқ фикр юритамиз.

Чунки сентябрь келишига ҳам оз қоляпти ва айнан шу ойнинг 5-санасидан бошлаб Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралаш босқичи иккинчи раундига старт берилади. 

Иккинчи босқич ҳақида қисқача тўхталсак. Навбатдаги босқичда жами 40та жамоа қатнашади, жамоалар бештадан 8та гуруҳга бўлинади. Жамоаларни бўлиш ФИФА рейтингидан келиб чиқиб тақсимланади. Ҳозирги рейтингига кўра, саватчаларга бўлиб чиқиш қуйидагича кўриниш олган: 

1-саватча (№1): Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой.

2-саватча (№2): Ироқ, Ўзбекистон, Сурия, Ливан, Уммон, Қирғизистон, Вьетнам, Иордания.

3-саватча (№3): Фаластин, Ҳиндистон, Баҳрайн, Таиланд, Тожикистон, КХДР, Хитой Тайпеи, Филиппин.

4-саватча (№4): Туркманистон, Мьянма, Гонконг, Яман, Афғонистон, Мальдив, Қувайт, Малайзия.

5-саватча (№5): Индонезия, Сингапур, Непал, Бангладеш, Мўғулистон, Гуам, Камбоджа, Шри-Ланка ёки Макао. 

Лекин ҳали рейтингда кичик ўзгаришлар бўлиши мумкин. Маълумки, иккинчи раунд саралаш ўйинларига 17 июль куни қуръа ташланади. Ўзбекистон терма жамоасининг 2-саватчада бўлиши аниқ. Бунга кўра биз гуруҳда №2 рақамли жамоа бўламиз. Ҳар бир гуруҳда бештадан жамоа бўлганидан кейин, учрашувлар 10 турдан иборат бўлади.  

Бунда ҳар бир жамоа тўртта уйда ва тўртта сафарда, жами 8тадан ўйин ўтказади. Ҳар бир гуруҳда жамоалар сони тоқ бўлгани учун навбати билан иккита турда дам олишади. Бу дегани Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 сентябрь ва келаси йилнинг 26 мартида расмий учрашув ўтказмайди. 

Яна шуниси аниқки, биз иккинчи раундни сафарда бошлаб сафарда тугатамиз. Дастлаб 5 сентябрь куни 3-саватчадан ўрин эгаллайдиган жамоа меҳмони бўламиз. Ва охирги тур келаси йилнинг 9 июнида 1-саватчадаги кучли жамоа майдонига сафар уюштирамиз. Кўриниб турибдики, тақвим бизга осон келмайди, бироқ имконият ҳаммада бир хил. 

Иккинчи раунд якунига кўра, 12та жамоа учинчи босқичга йўл олади. Бунда 8та гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши кўрсаткич қайд этган  4та  иккинчи ўрин эгалари навбатдаги раундда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритишади. Қуйида иккинчи раунд тақвими схемасини келтириб ўтамиз. 


1-тур. 5 сентябрь, 2019 

№3 - Ўзбекистон


2-тур. 10 сентябрь, 2019

Ўзбекистон дам олади 


3-тур. 10 октябрь, 2019

Ўзбекистон - №4


4-тур. 15 октябрь, 2019

№5 - Ўзбекистон


5-тур. 14 ноябрь, 2019 

Ўзбекистон - №1


6-тур. 19 ноябрь, 2019

Ўзбекистон - №3

 

7-тур. 26 март, 2020

Ўзбекистон дам олади


8-тур. 31 март, 2020 

№4 - Ўзбекистон 


9-тур. 4 июнь, 2020 

Ўзбекистон - №5


10-тур. 9 июнь, 2020 

№1 - Ўзбекистон

Миллий терма жамоамизга омад ёр бўлсин! 

Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика