UZ

Сўнгги янгиликлар

14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  1 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи рол ўйнади"   15 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  2 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   1 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  7 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  7 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  7 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1

Гуруҳда биринчи бўлдик ёхуд Ўзбекистон - Афғонистон 5:0 Янгиликлар

Гуруҳда биринчи бўлдик ёхуд Ўзбекистон - Афғонистон 5:0

Ўзбекистон - Афғонистон ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ўзбекистон - Афғонистон 5:0
Ҳакамлар:
Ҳамис Ал Марри (Қатар), Мурод Ёсир (Қувайт), Абдуллоҳ Шаммахи (Уммон), Абдуллоҳ Балидеҳ (Қатар)
Голлар:
Егор Кримец 6, Воҳид Шодиев 42, Фарруҳ Сайфиев 50, Игорь Сергеев 85, Воҳид Шодиев 90+2.
Ўзбекистон:
1.Элдор Суюнов, 2.Егор Кримец, 4.Бобур Йўлдошев, 7.Фозил Мусаев (14.Акбар Исматуллаев, 46), 8.Жамшид Искандаров, 10.Владимир Козак, 15.Воҳид Шодиев, 16.Сардор Рашидов (19.Фарруҳ Сайфиев, 46), 17.Игорь Сергеев, 18.Салим Мустафоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев (3.Шерзод Файзиев, 65)
Афғонистон:
20.Муҳаммади Иброҳим Фардин, 3.Харун Фахруддин (С), 4.Фарзад Ғулом Маҳуидин, 6.Роҳуллаҳ Иқболзода, 7.Мустафо Азадзой, 8.Канисчка Тохир, 10.Файсал Шайестеҳ, 11.Санжар Муҳаммад Аҳмади (13.Муҳаммад Наим Омид, 87), 12.Ҳошими Сайид Муҳаммад, 16.Жалолиддин Шаритяр, 19.Амируддин Муҳаммад Анвар.
Огоҳлантириш:
Сардор Рашидов


"B" гуруҳи Ў Ю Д М Т-Н О
1 Ўзбекистон 3 2 1 0 9-1 7
2 Гонконг 3 2 1 0 5-3 7
3 Бангладеш 3 1 0 2 2-5 3
4 Афғонистон 3 0 0 3 1-8 0


                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ

Ўзбекистон Афғонистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб гуруҳда биринчи ўринни олди. Энди 1/8 финалда вакилларимиз Саудия Арабистони билан ўйнайди.

90+2. Рақиб жарима майдонидаги пала партишликдан фойдаланган Шодиев кучсиз зарба билан ўйиндаги якуний голни урди - 5:0. 

90+2. ГОООООООООООООООООООООЛ! Воҳид Шодиев!!! 5:0

90.
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди

87. Ўзгариш. Афғонистон.
Санжар Муҳаммад Аҳмади ўрнига Муҳаммад Наим Омид тушди

86.
Афғонистоннинг ҳужуми... Аҳмади Шерзод Фазиевдан ўтиб кета олмади

85. Салим Мустафоевнинг чап қанотдан оширган тўпини Игорь Сергеев дарвозага жойлаб қўйди - 4:0

85. ГОООООООООООООООООООЛ! Игорь Сергеев!!! 4:0


84. Вакилларимиз тўпни бир бирларига узатиб туриб рақибни ўз жарима майдони ичига қамал қилишган

82. Тўхтахўжаев майдондан чиқиб кетганидан сўнг сардорлик боғичини олган Воҳид Шодиев анча фаол ўйнамоқда

80. Хавфли вазият! Сергеевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди! Ёнида шериги бор эди Игорнинг...

74.
Сўнгги дақиқаларда Афғонистон анча фаоллашиб қолди, улар ҳужумга ўтишга уринишмоқда.

72. Гонконг - Бангладеш учрашувида ҳисоб ўзгарди 2:1. Гуруҳда биринчи ўринни олишимиз деярли аниқ бўлди

71. Афғонистоннинг ҳужуми!
Жалолиддин Шаритярнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ чиқди

69.
Игорь Сергеев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

67.
Шодиев гол урди, лекин ундан олдинроқ рақиб қоида бузгани учун ҳакам голни инобатга олмади. Козакнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

66.
Ҳозирга қадар вакилларимиз 18та зарба беришди, шундан 10таси аниқ чиқди. Афғонистонда эса 2та зарбадан биттаси аниқ бўлди

65. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Ислом Тўхтахўжаев ўрнига Шерзод Файзиев тушди

65. Козак! Унинг зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди

62.
Айни пайтда Гонконг Бангладешни 1:0 ҳисобида мағлуб этмоқда

61.
Вакилларимиз йирик ҳисобда олдинда бўлишларига қарамай фақат ҳужум қилишмоқда

56.
Тўп билан муомала қилишда ҳамон олдиндамиз - 67:33.

56.
Игорь Сергеев ҳужумда рақибга нисбатан қўпол ўйнади, Афғонистон ўз ҳужумини бошлашга тайёрланмоқда

53.
Роҳуллаҳ Иқболзода Бобур Йўлдошевни йиқитди, Искандеров жарима тўпини амалга оширди, Тўхтахўжаев боши билан дарвозага зарба берди дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни Шодиев ноаниқ зарба берди

52.
Мустафоев чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, тўпга ҳеч ким ета олмади

50. Мустафоев-Шодиев-Сергеев комбинациясини ҳозиргина майдонга тушган Фарруҳ Сайфиев самарали якунлади - 3:0

50. ГОООООООООООООООООООООЛ! ФАРРУҲ САЙФИЕВ!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

46. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Рашидов ўрнига Сайфиев, Мусаев ўрнига Исматуллаев тушди

45+2.
Дастлабки бўлим тугади. 2:0 ҳисобида олдиндамиз

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшилди

44.
Бобур Йўлдошев рақиб жарима майдони ичига кириб бориб йиқилиб тушди, ҳакам пенальти белгилаш учун сабаб кўрмади

42. Хавфли вазият!
Фозил Мусаев дарвозабон билан бирга бир чиқиб бориб тўпни дарвозабоннинг ўзига қараб тепди. Бурчак тўпини ҳимоячилар қайтаришди

41. Искандеровнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Шодиев боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди - 2:0.

41. ГОООООООООООООООООООЛ! Воҳид Шодиев!

40. Рашидоооооов! Белгиланган жарима тўпини Роналду услубида дарвозага йўллади, тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди!

39.
Козак! 30 метрлардан чап оёғи билан дарвозага зарба берди, анчагина ноаниқ!

37. Хавфли вазият!
Афғонистонинг хавфли ҳужуми! Амируддин Муҳаммад Анварнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди

35. Яна Шодиевда имконият!
Искандеровнинг тўп узатишидан сўнг Воҳид жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ

32. ЗАРБААААААА! ВОҲИД ШОДИЕЕЕЕЕВ! Козакнинг нозик паси билан Шодиев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Тўпни посбон устидан ўтказган ҳужумчимиз бўш қолган дарвозага аниқ зарба бера олмай қолди....

30.
Вакилларимиз тўпни ўзларида сақлаб туришибди, Мустафоев яна бурчак тўпи ишлади. Оширилган тўпни Ислом Тўхтахўжаев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

28.
Афғонистон яна бир жарима тўпига эга бўлди. Бу сафар ҳам самарасиз

25.
Искандеровнинг бурчакдан оширган тўпини дарвозабон бартараф этди

22.
Афғонистон илк бор ҳужум ташкил этди. Жарима тўпидан сўнг жарима майдонимиз ичидаги саросимадан рақиблар фойдалана олишмади

20. Хавфли вазият! Дарвозабон тўпни Сергеевга ташлаб қўйди, Игорнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

19.
Санжар Рашидов Санжар Муҳаммад Аҳмадини йиқитгани учун огоҳлантирилди

19. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Сардор Рашидов

18. Хавфли вазияяяяяяяяяяят! Рашидов бу сафар чап қанотда пайдо бўлиб тўпни шерикларига узатди, ерлатиб берилган тўпни Шодиев тўхтатмасдан дарвозага йўллади! Ноаниқ!

16. ЗАРБА!
Тўхтахўжаевнинг пасидан сўнг Воҳид Шодиев жарима майдони ичига кириб зарба берди, тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегиб майдонни тарк этди

13.
Термамизнинг ҳужуми чиройли ривожланди, Козак девор услубида рақиб жарима майдонига кирди, аммо зарба бера олмади

12.
Тўп билан муомала қилиш фоиз ҳисобида биз томонда: 64:36

11.
Искандеров ажойиб пас билан Рашидовни тўп билан таъминлади. Сардор рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакам индамади

9.
Рашидов Сергеевни олдинга бошлади, чап қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Жамоамиз ҳужумни яна бошидан бошламоқда

7. Хавфли вазият!
Игорь Сергеев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди!

6. Искандеровнинг узатган тўпини Мусаев боши билан дарвозага йўллади, қайтган тўпни Шодиев дарвозага йўллади, қайтган тўпни Кримец 1 метрдан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.


6. ГООООООООООООООООООООЛ! КРИМЕЦ 1:0

5. Вакилларимиз учрашувдаги илк бурчак тўпига эга бўлишди. Искандеров тўпни жарима майдонига узатди!

4. ЗАРБА! Дастлабки зарбани Сардор Рашидов берди. Чап оёғи билан 22 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни посбон ушлаб олди.

3. Салим Мустафоев чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдонига узатди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди.

2. Афғонистон майдон марказида жарима тўпига эга бўлди, тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришди ва ҳужумга ўтишди. Рашидов ўнг қанотдан олдинга ўтди. Аммо шериклари тўпни йўқотишди

1. Ўзбекистон бугун оқ, Афғонистон эса қизил рангли либосларда ўйнамоқда.

ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 13:00да бошланади.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика