"Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашуви 5 июлга қолдирилди
17 июн 2014 16:29
Янгиликлар
"Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашуви 5 июлга қолдирилди
Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган пойтахт дербиси кейинроққа қолдирилди.
Сабаби Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 21 ва 23 июнь кунлари Хитой U-22 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Ушбу йиғинга "Пахтакор"дан 9 нафар футболчи чақирилган. ПФЛ регламентига кўра олимпия терма жамоасига 5 ва ундан ортиқ футболчи чақирилганида клуб ташкилотдан ўйинни қолдиришни сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Шундай қилиб, 22 июнда бўлиб ўтиши керак бўлган "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйини 5 июль куни бўлиб ўтади.
Шундай қилиб, 22 июнда бўлиб ўтиши керак бўлган "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйини 5 июль куни бўлиб ўтади.
Фикрлар