UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  0 14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  4 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  1 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  12 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11

Очиқликда гап кўп (ПФЛ тадбири ҳақида) Янгиликлар

Очиқликда гап кўп (ПФЛ тадбири ҳақида)

Кеча, 11 декабрь куни ПФЛ 2024 йилги мавсум якунларига бағишланган тадбир ташкил этди.

"Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида бўлиб ўтган тадбир уч қисмдан иборат бўлди. Тадбирнинг биринчи қисмида турли номинациялар бўйича йил давомида ўзини кўрсатганлар тақдирланди ва бу ҳақда сайтимиз орқали хабар бердик.

Тадбирнинг иккинчи қисми стадионларга бағишланди. Биласизки, футбол ўйинлари яхши бўлиши учун аввало яхши майдонлар керак. Келаси йил Суперлигада 16та клуб иштирок этишини ҳисобга олсак, яна майдон муаммоси кўтарилиши мумкин ва бунга тайёр туриш лозим.

ПФЛ тақдим этган маълумотга кўра, ҳозирги пайтда "Металлург", "Машъал", "Шўртан" ва "Пахтакор" стадионлари келаси йил Суперлига учрашувларини қабул қилишга тайёр эмас. Бу мавсум "Металлург" уй ўйинларини ОКМК спорт мажмуасида, "Пахтакор" эса "Жар" стадионида ўтказди. Табиийки бу ҳам Суперлиганинг томошабоплигига таъсир қилди. Чунки барибир мухлислар ўз майдонида бўлиб ўтадиган ўйинларга кўпроқ киради.




"Машъал" ва "Шўртан" Суперлигага чиққани билан агар ўз стадионидаги камчиликларни бартараф этмаса, бу икки жамоа ҳам бошқа стадион топишига тўғри келади. Бу ҳақда ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев алоҳида таъкидлади.

Бундан ташқари "Навбаҳор", "Насаф", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Қизилқум", "Бухоро" ва "Қўқон-1912" стадионларининг ҳозирги ҳолати ўртача кўринишда бўлиб, баъзи камчиликлар бартараф этилса, бемалол Суперлига ўйинларини қабул қила олади. Тошкент вилоятида жойлашган "Дўстлик", Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуаси, Термизда янги таъмирдан чиқарилган "Сурхон Арена" ҳамда "Динамо", "Андижон", "Бунёдкор" ва "Жар" стадионлари Суперлигани қабул қилишга тайёр эканлиги маълум қилинди.

Албатта, кўпчилик қатори биз ҳам ҳар қандай жамоа уй учрашувларини нейтрал майдонда эмас, балки ўз стадионида ўтказишини хоҳлаймиз. Чунки шу орқали мухлисларни жалб этиш осонлашади, томошабоплик ортади ва энг муҳими ТВ трансляция пайтида орқа кадр (яъни трибуна) бўш қолмайди. Лекин бунинг учун клублар ҳам ҳаракат қилиши керакки, ўз стадионида ўйин ўтказиш аввало клублар учун керак.

Тадбирнинг учинчи, айтиш мумкинки, энг қайноқ қисми ПФЛ раҳбарияти ва ОАВ ўртасидаги очиқ мулоқотга бағишланди. Икки соатдан зиёд давом этган мулоқот мобайнида йил якунларига бағишланган ҳисобот тингланди ва шу қаторда бир қатор саволларга жавоб олинди. ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев журналистлар томонидан берилган ҳар қандай саволга атрофлича жавоб бериб ўтди. Қуйида баъзи масалаларга тўхталиб ўтамиз.




1. Суперлигани 16та жамоага етказиш ўз навбатида Пролигага ҳам таъсир қилади. Чунки Пролигада кимлар ўйнайди деган савол юзага чиқади. Бу борада ПФЛ раҳбари катта эҳтимол билан янги мавсумда ҳам Пролига 8та жамоа иштирокида 4 даврали тизимда ўтказилишини маълум қилди.

2. Клублар сметасини ошкор қилиш. ПФЛнинг вазифаси мусобақалар ташкил қилиш, ўтказиш ҳамда шу орқали клублар ишини тартибга солиш. Лекин бу дегани барчасини ошкор қилса бўлади дегани эмас. Турли корхона, ташкилотлар бюджетини ошкор этиш билан шуғулланадиган бошқа ташкилотлар борки, бу борада уларга мурожаат қилингани маъқул.

3. U-21 асосий жамоадан бир кун олдин ўйнайдими ё бир кун кейинми? Бу аввало клубларнинг ўзига боғлиқ ва овозга қўйса ҳам бўлади. ПФЛ учун U-21 чемпионатини бир кун олдин ё кейин ўтказишнинг фарқи йўқ. Умуман олганда, бу алоҳида мавзу бўлиб, бунга кейинроқ батафсил тўхталамиз.

4. ПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси қарорларига аралашмайди. Тартиб-интизом қўмитаси ЎФА таркибида фаолият юритади ва фақат ЎФАга бўйсунади. Ўйинлар пайтида юз берадиган қизил карточкали ҳолат, баҳсли вазият, жанжал-тортишув ва бошқа масалалар юзасидан ПФЛ ишни Қўмитага оширади ва қарорни Қўмита қабул қилади. Натижада Қўмита қарори клубларга етказилади.

5. Келишилган ўйинлар масаласи. Афсуски, бундан тўлиқ қочиб бўлмаяпти. Бизда келишилган ўйинлар йўқ дейсизми? Кўпчилик бу ҳақда гап кетганда бор дейди. ПФЛ раҳбариятининг айтишича, 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган ЎФА Конгрессидан сўнг бу мавзу кўтарилади. Дарҳақиқат, Суперлиганинг айниқса охирги икки туридаги баъзи ҳолатлар кўплаб саволларни келтириб чиқаряпти.




Йил якунлари ва янги мавсум режаларига бағишланган очиқ мулоқотнинг очиқ тарзда ўтгани ва ҳар бир саволга жавоб олингани яхши бўлди. Аслида шундай бўлиши ҳам керак, чунки футболни алдаб бўлмайди. Тан олайлик, ҳозирги ПФЛ анча шаффоф ишлаяпти ва ўз қарорларини жамоатчилик билан баҳам кўра оляпти.

Футболда баъзан тўғри ишлайсиз, баъзан хато қиласиз, баъзан натижа келтирасиз, баъзан натижа сиздан юз ўгиради - бу спорт. Бу ерда кураш кетади. Лекин муҳими бу эмас. Муҳими - ҳамма нарса очиқликда бўлиши ва жамоат билан фикр алмашиб ишланишида. Бир киши ҳеч қачон футболни кўтариб бермайди, буни фақат жамоа бўлибгина амалга ошириш мумкин. Агар биз миллий футболимиз янада ривожланишини истасак, ҳар биримиз ўз ишимизга профессионал тарзда ёндашиб, барча билан очиқ бўлишимиз керак бўлади. Шундагина ўзимиз хоҳлаган мақсадга эришишимиз мумкин.





Х.Холиқов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика