

Инглиз жамоаси футболчининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва уни қишда ёки мавсум якунида сотишга тайёр. «Қизил иблислар» ҳужумчини 40 миллион фунтга сотиб юборишмоқчи.
27 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда 15 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голга ассист қайд этди.
Маркус Рэшфорднинг МЮ билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



