UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  6 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  4 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  76 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена Пернамбуку” (Ресифи) Янгиликлар

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена Пернамбуку” (Ресифи)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар Сан Паулу шаҳридаги “Арена де Коринтианс”, Натал шаҳрида барпо этилган “Арена дас Дунас” ҳамда Форталезадаги “Эстадио Кастелан”, Манаусдаги "Арена Амазония" ва Бразилия пойтахти Бразилиа шаҳрида қад ростлаган "Манэ Гарринча номидаги Бразилия миллий стадиони" каби стадионлари ҳақида маълумот бергандик.

Бугун Ресифи шаҳрида қурилган "Арена Пернамбуку" ҳақида маълумот берамиз



Ресифидаги стадион қурилиши 2010 йил бошланган, олдин бу ерда ҳеч қандай спорт мажмуаси бўлмаган.
"Арена Пернамбуку" стадиони аслида Ресифидан 19 километр узоқликда жойлашган Сан-Лоренсу-да-Мата муниципалитетида қурилган. Стадион қурилиши уч йилча давом этди ва унга 230 миллион доллар сарфланди. Стадион 46 000 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади, унда 4700 автомобил тўхташ жойи мавжуд. Арена дизайни билан архитектор Даниэл Фернандес компанияси шуғулланди. Айнан шу компания "Гремио", "Понте-Прета" ва "Янги Маракана" стадиони лойиҳаларини ишлаб чиққанди.



Стадионнинг очилиш маросими 2013 йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган, дастлабки ўйин эса 22 май куни бўлиб ўтганди. Унда "Наутико" ва Лиссабоннинг "Спортинг" клуби тўқнаш келишганди. Ўтган йил ёзда бу ерда Конфедерациялар кубоги гуруҳ босқичининг учта ўйини бўлиб ўтади. Стадион фақат футбол ўйини учун мосланган бўлишига қарамай бу ерда спорт тадбирлари, турли концертлар, ярмаркалар ва конференциялар ташкил этилган. Стадион ҳудудида барлар, ресторанлар, кинотеатр, меҳмонхона ва конференц-зал жойлашган. "Арена Пернамбуку"да 13та эскалатор, 8та лифт ва 4та пандуслар билан жиҳозланган, стадионга келган барча томошабинлар 8-10 дақиқа ичида уни тарк этишлари мумкин.

Бу ерда ЖЧ-2014нинг жами бешта (4та гуруҳ босқичи, битта 1/8 финал) ўйини бўлиб ўтади.



Тўлиқ номи: "Itaipava Arena Pernambuco"
Қурилиш бошланган: 2010 йил 10 октябрь
Стадион қуриб бўлинган: 2013 йил 22 май
Стадион эгаси: Пернамбукано ҳокимияти
Стадион сиғими: 46 154
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: itaipavaarenapernambuco.com.br/en



Қизилқарли фактлар

Стадионнинг ташқи томони EFTE материалидан ясалган. Светодиод ёритиш тизими худди Мюнхендаги "Альянс Арена" стадиони каби ўз рангини ўзгартира олади.

Стадион атрофига фотоэлектрик панеллар бор, улар қуёш энергиясини қабул қила олади. Дастлабки босқичда қуёш ёрдамида ўзининг 20 фоиз энергиясини қоплай олади.



Стадион чими атайин иссиқ иқлим учун мослаб ўстирилган. У юқори даражага ва узоқ муддатли қуруқликни кўтара олади.

Оригинал конструкция туфайли ҳар бир инсон исталган нуқтадан тезкорлик билан ўз секторига етиб боради.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
14 июнь

Кот-Д'Ивуар - Япония

20 июнь
Италия - Коста-Рика

23 июнь
Хорватия - Мексика

26 июнь
АҚШ - Германия

29 июнь

1/8 финал (D1 - C2)


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика