

Манба маълумотларига кўра, мутахассис ва инглиз клуби ўртасида ҳамкорлик бўйича дастлабки оғзаки келишувга эришилган. Томонлар 3 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
Бироқ бу режанинг амалга ошиши кўп жиҳатдан амалдаги бош мураббий Арне Слот қўл остидаги натижаларга боғлиқ бўлади. Қайд этилишича, агар "қизиллар" жорий мавсум УЕФА Чемпионлар Лигасини ютса, келишув кучга кирмаслиги мумкин.

"Энфилд" вакиллари билан Алонсо атрофидагилар ўртасидаги илк музокаралар ноябрь охиридаёқ бўлиб ўтган. Ўшанда мерсисайдликлар келаси мавсумга испаниялик мутахассисни таклиф қилиш вариантини кўриб чиқишни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо январь ўртасида "Реал"дан истеъфога чиқарилганди.
"Ливерпуль" чемпионатнинг ҳозирги қисмида турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.



