UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  7 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

40 ёшида рекорд сари ёхуд Стефано Соррентино ҳақида Янгиликлар

40 ёшида рекорд сари ёхуд Стефано Соррентино ҳақида

"Кьево" 29 март куни "Кальяри"га қарши баҳсда 3та жавобсиз гол ўтказиб юборди.

Тўғри, вероналиклар дарвозабони етарлича кучли ўйнай олмади, аммо бунга асосли сабаб бор. 28 март куни у 40 ёшга қадам қўйди. “Кальяри”даги ўша кунги баҳс унинг А Сериядаги 360-ўйини бўлди. Стефанонинг айтишича, у 48 ёшигача А Серияда фаолият юритган Балоттанинг рекордини янгиламоқчи экан. Аммо захирадаги посбон бўлишга асло рози эмаслигини ҳам таъкидлаб ўтди. Ҳеч қандай қийинчиликка қарамай, фақат асосий таркиб уни қониқтирар экан.

Салерно провинциасида туғилган ўйинчининг ҳаётида анча қийинчиликлар бўлган. Ундан кўпчиликнинг умиди катта эди, аммо ёшлигида қаттиқ жароҳат олади. Бироқ шунда ҳам Стефано "Лацио" ёшлар жамоаси сафига қўшила олди. У ердан эса "Ювентус"га ўтди. Соррентино Турин клуб академиясини тамомлади. “Кекса синьора”нинг икки дарвозабони жароҳат олгани учун, 19 ёшида Италия Кубоги ўйинида захирада ўтиришга улгурди. “Мен бир суратни ҳалигача асраб-авайлайман: мен, Давидс, Индзаги, Зидан…”, — кулиб ёдга олди Стефано. Ўша пайт “Юве” бош мураббийи Марчелло Липпи унга захира футболчиси бўлиш имконини берди. Шунинг учун ҳам, Соррентино нуфузли жамоанинг захира ўриндиғидан жой олди. Лекин кейин у бошқа чақирилмади. Шундан сўнг, посбон ёзда "Торино"га ўтиб кетди ҳамда Б Серияда дебют қилди. Аммо фақат битта учрашувда майдонга тушди. Лекин тажриба орттириш мақсадида кучсизроқ клубда ўйнаб кўришга қарор қилди.

“Лацио” ва “Ювентус” мактабларида ўқигани боис, таклифларсиз қолиб кетмади. “Юве Стабия” ва "Варезе"да тажриба орттирди ва “буқалар” сафига қайтишга тайёр бўлди. Ўша вақт “Торино” элитага чиқиб олди. 2001 йил Соррентино биринчи марта А Серия жамоаси таркибида майдонга тушди. Ўша мавсум 4, кейингисида эса 8 баҳсда иштирок этди. Бу вақт мобайнида "Торино" яна Б Серияга тушиб кетди. Лекин Стефано  анча кўникиб қолган жойини ташлаб кетишни ҳаёлига ҳам келтирмади. Натижада у садоқати учун мукофотланди ва “Торино” А Серияга қайтган мавсум жамоанинг асосий дарвозабони бўлди.

Аммо тақдир кутилмаганда Стефанони Греция томон етаклади. "Торино" молиявий томондан қийинчиликка тушиб қолди ва Соррентино Италияда ўзига бошқа клуб излаш ўрнига, “АЕК” сафига қўшилди. Кейинчилик дарвозабон Грецияда унга ажойиб таклиф билдиришганини яширмади. У аслида совринларни қўлга киритишни истаган эди. Сабаби, Италия гранд жамоаларининг асосий таркибида унга жой йўқлигини яхши англаб етганди. Ҳаттоки, Стефано “Интер”да Жулио Сезар билан навбатма-навбат майдонга тушиш имкони бўлган. Аммо у бу таклифни қабул қилмаган. Сабаби эса оддий. Юқорида таъкидлаганимиздек, уни фақат асосий таркиб қониқтирган. Афсуски, у Грецияда бирорта ҳам соврин қўлга кирита олмади ва яна Италияга қайтди. Ундан аввал посбон "Рекреативо" сафида Испания чемпионатида бир мавсумни ўтказди ва барча 38 ўйинда майдонга тушди. Умуман олганда, испанлар дарвозабонни кейинги мавсумга олиб қолишга ҳам қарши эмасдилар. Аммо у Италияга ошиқарди ва маошининг анча пасайишига ҳам рози эди.

Шундан сўнг, Сорретино ҳаётида муҳим роль ўйнаган жамоани топди. У Верона клубига тез мослашди ва жамоадошлари ҳурмати ҳамда мухлислар муҳаббатига сазовор бўлди. Соррентино ҳеч қачон юлдуз бўлмаган. Аммо унинг садоқати ҳамда табассуми ҳеч кимни беэътибор қолдирмади. Шу билан бирга, у бир маромдаги ўйини билан доим ўзини ушлаб турган. У 10 йил аввал қандай чаққонлик билан ўйнаган бўлса, ҳозир 40 ёшида ҳам худди шундай ҳаракатлана олмоқда.

Соррентино виждонан ишлади ва фақат бир мавсумда асосий таркибда майдонга тушмади. Эудженио Корини дарвозабон Кристиан Пужонига таклиф билдирди. Шу сабабли, Стефано Соррентино мавсумнинг иккинчи ярмини захира ўриндиғида ўтказишга мажбур бўлди. У бу тажрибали посбон билан галма-галдан майдонга тушишни истамади ҳамда Б Серияда ўйнайдиган "Палермо"га ўтишга қарор қилди. Соррентино Сицилияда яна асосий кипер лавозимини эгаллади ва жамоа А Серияга қайтишида ёрдам берди. Улар билан яна икки йилни ажойиб тарзда ўтказди. Қизиғи шундаки, у клубдан кетганидан кейин "Палермо" яна Б Серияга тушиб кетди. Эҳтимол, бу шунчачки тасодифдир. Ўша йили Соррентино клуб президенти таклифи билан яна "Кьево" дарвозасини қўриқлай бошлади. Ҳар доимгидек, у маҳоратига шубҳа қилишларига ўрин қолдирмади. Ўтган мавсум эса А Сериянинг барча учрашувларида иштирок этди.

Ҳа айтганча, Криштиану Роналду А Сериядаги дебют ўйинида Соррентино ҳам майдонга тушган эди. Учрашувда португалиялик дарвозабоннинг бурнини синдирди. Натижада италиялик туни билан касалхонада қолишига тўғри келди. Роналдунинг ўйинчига нисбатан ҳеч қандай адовати йўқ эди. Бу шунчаки тасодиф эди. Аммо Соррентино “Яхши бўлди! Акс ҳолда, “Олтин тўп” соҳибидан дастхати тушурилган футболкани ололмаган бўлар эдим”, — деб кинояли кулиб кўйди. Аммо иккинчи доира учрашувларида ўзича “ўч олди”: у "Ювентус"нинг еттинчи рақами тепган пенальтини қайтарди ва бундан жуда хурсанд бўлди.

Посбонни унинг фамилиядоши Паоло Соррентино фильмлари номига ўхшатишади. У ажойиб кинолар суратга олган. Аввалига “Ювентус”да “ортиқча инсон” бўлиб қолди. Кейин эса “Кьево”да “ажойиб” ўйнаб, 4 фарзанднинг “ёш ота”си бўлди. Бутун фаолияти давомида эса ҳали ҳам “ёш”лигича қолмоқда.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика