Ван Гинкель "Челси"дан кетди

Mirjalol Normatov
5 июн 2021, 15:51
Голландиялик ҳимоячи Марко ван Гинкель "Челси"ни тарк этди.

Бу ҳақда "Daily Mail" хабар бермоқда. Томонлар ўртадаги келишувни бекор қилди. Ўтган мавсумни 28 ёшли футболчи ПСВ таркибида ижарада ўтказди. Бунга қадар 2 йилни у соғлиғи сабабли футболдан ташқарида ўтказди.

Марко 8 йил олдин "Витесс"дан Лондонга кўчиб ўтганди. Ўша вақтдан буён у асосий жамоа таркибида 4 ўйинда қатнашди ҳолос.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail