Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди
27 дек 2025 16:42
Янгиликлар
Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бугун кўплаб трансферларни эълон қилди.
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони бунга қадар "Динамо" собиқ ўйинчиси Ратиньони ўз сафига қўшиб олганини хабар қилганди.
Эндиликда клуб ўз сафини Хуршид Ғиёсов, Иззатилло Пўлатов ва Фарҳод Соҳибжонов билан тўлдириб олганини маълум қилди.
Ғиёсов бунга қадар ОКМК (2022 йилдан бери), Пўлатов "Бухоро" (2023 йилдан бери) ва Соҳибжонов "Андижон" (тарбияланувчи) шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар