Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди
27 дек 15:26
Янгиликлар
Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди
"Жамоамиз 2025 йилги мавсумда чемпионлик шоҳсупасини эгаллаб, миллионлаб мухлислар қалбини қувонтирди. Янги мавсумда биз нафақат бу муваффақиятни мустаҳкамлашни, балки халқаро майдонларда ҳам муносиб ўйин кўрсатиб, Фарғона ва Ўзбекистон шарафини баланд кўтаришни мақсад қилганмиз. Шу сабабли жамоамиз таркибини янада маҳоратли ва истеъдодли футболчилар билан бойитиш йўлида иш олиб бормоқдамиз.
Танишинг: бразилиялик моҳир ярим ҳимоячи Журани Франсиско Ферейра, яъни Ратиньо. У 1996 йил 1 октябрда Бразилиянинг Савалсанте шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолиятини 2017 йилда "Арапонгас" жамоасида бошлаган, кейинчалик "Итаберал", "Итабаиана", "Гоиас", 2019/20 йилларда Жанубий Кореянинг "Гвангжу" жамоасида, 2021 йилда эса ўз юрти жамоаларида: "Пайсанду", "Лондрина", "Ботафого-ПБ", "Ретро", «Магуарй» ва 2024 йилдан Ўзбекистоннинг "Динамо" жамоасида ўйнаган.
Ратиньо Ўзбекистон Суперлигаси ва Кубоги мусобақаларида жами 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Икки мавсумдан бери мамлакатимизда тўп суриб, ажойиб ўйин намойиш этаётган бразилиялик футболчи билан жамоамиз икки йиллик шартнома имзолади.
Жамоамиз ва барча мухлислар номидан Ратиньони янги мавсумда "Нефтчи" шарафини муносиб ҳимоя қилишда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
"Нефтчи"га хуш келибсан, Ратиньо!", — дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар