UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  0 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  2 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  4 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия" Янгиликлар

ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"

ОЧЛ-2 мусобақасининг 3-туридан ўрин олган "Андижон" – "Ал Ҳалдия" учрашуви якунланди.

ОЧЛ-2. Гуруҳ босқичи. 3-тур

"Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0

Бош ҳакам: Аҳмад Яқуб Иброҳим Иброҳим (Иордания)

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳамза Абдулмажид Юнис Саъдеҳ, Қаис Айман Исса Ҳамес (иккаласи – Иордания)

Тўртинчи расмий: Нурзатбек Абдикадиров (Қирғиз Республикаси)

Ҳакамлар назоратчиси: Алаа Абед-Алқадер Наема Ал Абади (Ироқ)

Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон)

Маҳаллий медиа офицер: Шерзод Ражабов

Маҳаллий бош координатор: Беҳзод Олимжонов

"Андижон": 31.Эржан Токотаев, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 8.Шаҳзод Азмиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев (88.Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, 79), 13.Сардорбек Азимов, 18.Дамир Темиров (9.Саидумархон Саиднуруллаев, 73), 22.Усмонали Исмоналиев (28.Бекзод Сулаймонов, 90), 23.Дониёр Абдуманнопов (7.Исмаил Акинаде, 74), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 27.Кристиан Новак, 71.Бектемир Абдуманнонов.

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 12.Моҳирбек Комилов, 2.Абубакир Ашуров, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 14.Абдураҳмон Комилов, 16.Абдураҳмон Абдуллаев, 21.Асадбек Хабибуллаев, 33.Олег Зотеев

"Ал Ҳалдия": 41.Рикардо Мануэл, 2.Саид Дхия, 4.Аҳмед Бугаммар, 8.Клайд О'Коннел (17.Ҳазза Али, 46), 9.Глейсон Уилсон, 19.Комаил Ал Асвад, 20.Саид Эддин Буҳра (3.Муҳаммад Адел, 62), 21.Менди Доминик, 22.Аюб Эл Амлуд (77.Заҳуи Улрух Фабиен, 88), 26.Айман Даирани, 99.Жоэл Бея (13.Муҳаммад Ал Ромаиҳи, 71)

Захира: 1.Абдулла Ал Тавади, 12.Ҳамад Ал Досери, 7.Низар Эл Отмани, 11.Исмоил Абдулатиф, 14.Бадар Башир, 16.Жумаи Жаллов, 45.Маҳди Абдул Жабар Ҳасан.

Огоҳлантириш: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (81)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

90. "Андижон"да ўзгариш.

88. "Ал Ҳалдия"да ўзгариш.

87. Зарба! Тоиров тепган тўпни Мануэл ушлаб олди.

84. Мезбонлар яна офсайдда қолиб кетди. 

81. Ҳамиджонов қўполлик учун огоҳлантирилди.

79. "Андижон"да ўзгариш.

78. Жўрақўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

76. Зарба! Уилсон марказдан олдинга бориб, зарба йўллади, Токотаев тўпни эгаллади.

74. "Андижон"да икки ўзгариш.

71. "Ал Ҳалдия"да ўзгариш.

68. "Андижон" футболчиси яна ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

62. "Ал Ҳалдия" таркибида ўзгариш.

60. Ўнг қанотдан узатмани Рикардо Мануэл эгаллади.

56. Зарба! Ҳамиджоновнинг олисдан тепган тўпини Рикардо Мануэл эгаллади.

54. Абдуманнопов катта тезликда олдинга борди ва айланма зарба йўллашга ҳаракат қилди, аммо мўлжалда адашди.

Қанот ҳакамига тиббий ёрдам кўрсатилди.

51. "Андижон" футболчиси офсайдда қолди. Буни айнан ўша вазиятда қанотда қоқилиб тушган ён ҳакам тасдиқлади. 

ВИДЕО

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Ал Ҳалдия"да битта ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+1. Зарба! Темировнинг ўнг қанотдан узатмасини Жўрақўзиев бош билан рақиб дарвозасига тўғрилашга уринди, бироз аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

45. Меҳмонларнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

44. Новак кутилмаганда тўпни майдон ташқарисига тепиб юбориб, рақиб жамоага бурчак зарбаси туҳфа этди.

42. "Андижон"нинг бурчак узатмаси қайтарилди.

31. Чап қанотдан ҳаводан узатилган тўпга Исмоналиевнинг бўйи етмади.

27. Бурчак узатмасидан бошланган ҳужум Исмоналиевнинг аниқ зарбаси билан якунланди, бироқ "Андижон" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди.

27. Зарба! Абдуманноновнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

25. Доминикнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

21. Уилсон офсайдда қолиб кетди.

18. Жўрақўзиев рақиб жарима майдонида зарба йўллай олмади.

17. Зарба! Меҳмонларнинг комбинацияси зарба билан якунланди, Токотаевдан сейв!

12. Бурчак узатмасидан сўнг Жўрақўзиевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

12. Абдуманнопов рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйиб, жарима майдонига кириб борди, бироқ ҳимоячини алдай олмади.

8. Меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил этди, ўнг қанотдан жарима майдонига кириб боришди, бироқ якуний пасга кечикишди.

4. Зарба! Тезкор қарши ҳужум Темировнинг зарбаси билан якунланди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

2. Ён чизиқдан бошланган ҳужум мезбонлар зарбаси билан якунланди, ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Андижон" қизил, "Ал Ҳалдия" сариқ рангли либосларда ўйнайди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

+9   
22 окт 20:24:36
Soccerland777
Жўрақўзиев бир думалаб Отақўзиев бўп қолди. Яшанг Мурод ака
+7   
22 окт 20:41:05
Soccerland777
- Дўстим эртага Андижон ОЧЛ 2 да ўйини бор!
- Э, кўрмайман.
- Нега?
- Кўрганим билан барибир 0:0 бўлади-ю....
+7   
22 окт 20:22:56
Bahrom Tohirov
Br marta yaxwi hujum tashkil qila olmayabdi ofc ga qatnashadgan klub murabbiyam futbalislaran nol saviyada
+6   
22 окт 19:07:53
Soccerland777
Баҳрайн клуби билан ўйинда иорданиялик ҳакам. ЎФА ни бир тийинлик обрўси йўқ
+5   
22 окт 21:27:55
AA H.A
Damas Chevrolet фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Алкаш Щацкихдан бирор тактика кутишни узи кулгули
Шацкий айбдормас битта нармальни у́йнаган у́йинчи йу́кку тренер тактика берсаю у́йинчи Бажаролмаса юзта тактиканиям фойдаси йу́к
+5   
22 окт 20:57:47
Бахтиёр Ашуров
Иккила араб жамоалани таркибини асосини легионерлар ташкил этишади. Арқадағни ҳам, таркиби асосан Т/Ж футболчилари. Лекин бари бир бугун андижон ютмагани яхши бўлмади. Бугун ал Ҳолидияни андижон ютиши шарт эди. Ҳа бешинчи турда туркманларни Бобур аренада бир бало қилиб ютиши мумкин. Лекин сафардаги икки ўйинда андижонга нон йўқ!
+5   
22 окт 20:32:13
Muzaffar
Энди бу футболмасда 2 та уйинни уз майдонида утказсада гол тугул биронта хам голли вазият ярата олмаса. Футбол факат майдонда югуришдан иборат эмасда. Бу уйинчилар хурматли мураббий билан машгулотларда нима билан шугулланишар экан. Жамоада бош мураббийни вазифаси нимадан иборат экан. Уйинда хеч нарса йукку
+5   
22 окт 20:31:58
beckxam
E uyatda endi 3ta oyinda bitta gol urolmaslik qanaqa futbolchilar bular eplab bir dona gol uromasa
+4   
22 окт 21:26:00
Уткир Рузиев
Суперлига кучсиз чемпионатлиги осиё майдонларда билинди У́ФА президент дан тортиб лига ташкилотигача коррупцияга ботган пазор у́збек футболи
+4   
22 окт 20:02:06
Damas Chevrolet
Алкаш Щацкихдан бирор тактика кутишни узи кулгули
+4   
22 окт 19:38:48
FC_Pakhtakor
Уйин суст мурабий тажрибасиз хужумлар самарсиз Хояков бекор кетказилди Максимни утган йили элит лигада курдик пахтакорни дуранглар билан натижа килган эди.
+4   
22 окт 17:54:37
Karaev Mansur
Андижондан галаба кутамиз (Пахтакор мухлиси)
+3   
22 окт 20:45:36
Рахматилло Исманов
Одамларга хайронсан, турнир бошланмай туриб Андижон ОКМКни рекордини урнатиб уз дарвозасидан 10 гол олиб чикади деганди, энди уч уйинда хам гол утказмаганини гапиришмайдида гол ураолмади дийишади! Мухими имконият бор Андижонда!
+3   
22 окт 20:42:56
Sanjar-sanjar
Paxtakor shatskixdan vaqtuda qutuldi. Durang oynab ezvorgandi. Andijonga sabr
+3   
22 окт 20:24:51
Qwerty 007
Andijon 8 ta 0:0 oʻynaydi shekilli bu ketishda
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика