UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  2 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  1 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  10 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  11

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди Янгиликлар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва Қозоғистон футбол федерацияси президенти Марат Омаров ўртасида учрашув ўтказилди.

"Унда икки мамлакат футбол ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда минтақавий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимиз футбол тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги инфратузилма лойиҳалари, футбол таълими ва академиялар тармоғининг ривожи, шунингдек, мураббийлар ва тиббиёт ходимлари малакасини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ҳамда давлат раҳбари ташаббуси билан Туркий давлатлар ўртасида турнир ўтказиш масаласи муҳокама қилинаётгани ҳамда Миллий футбол маркази фойдаланишга топширилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.


ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сўнгги йилларда футбол бошқарувида тизимли ёндашув кучайгани, футболда шаффофликни таъминлаш мақсадида Ҳакамлар академияси фаолияти йўлга қўйилгани, ёш ҳакамлар учун ўқув дастурлар ташкил этилгани ҳамда Миллий футбол марказида марказлашган VAR тизими фаолияти йўлга қўйилгани таъкидлади.

Шунингдек, мамлакатимизда 14 та ҳудудий футбол академияси фаолият юритаётгани, уларнинг барчаси ягона методология асосида ишлаётгани ва футбол соҳасида тўлиқ рақамлаштириш тизими жорий этилгани қайд этилди. Янги футбол инфратузилмалари, “FIFA Central Asian Cup” – ФИФА Марказий Осиё кубоги турнирини ташкил этиш ташаббуси ҳам муҳокама этилди.

Қозоғистон томони эса мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, футбол инфратузилмасини модернизация қилиш ва хусусий клуб тизимини кенгайтириш борасида маълумот берди. Жумладан, тўртта клуб хусусийлаштирилгани, Германиядан тиббиёт марказлари учун мутахассислар жалб қилинаётгани, ФИФА ва ҚФФ томонидан бутун мамлакат бўйлаб янги футбол майдонлари, жумладан “арена футбол” иншоотлари қурилиши бошланганини маълум қилди.

Шунингдек, яқин истиқболда “Атлетико” академиясининг очилиши режалаштирилгани, ҳомийлик тизимини кенгайтириш ва ёш футболчиларни тайёрлаш бўйича ишлар изчил давом этаётгани айтиб ўтилди.

Томонлар УEФА ва ФИФА билан йўлга қўйилган ҳамкорликнинг самарали давом этаётганини қайд этиб, ўзаро ўртоқлик ўйинларини кўпайтириш, мутахассислар тайёрлаш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.

Учрашув якунида икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишилди", – дейилади ЎФА хабарида.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари, шунингдек, икки мамлакат футбол терма жамоалари ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши маълум бўлган эди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
09 окт 16:43:33
BXZ BXZ
Вакти келиб У́збекистон ва Козокистон ку́шма ариза беради Фифага футбол бу́йича Жахон чемпионатини у́тказиш учун ва бу
ариза оркали Жахон чемпионатига икки кардош давлат мезбонлик килади .
   
09 окт 17:36:24
dessi anvar
ҳар бири ўзини мақтабди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика