Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди
20 окт 2025 10:55
Янгиликлар
Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди
Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"нинг АПЛдаги ассистлари бўйича бешинчи ўринга кўтарилди.
Якшанба куни ярим ҳимоячи "Ливерпул"га қарши ўйинда (2:1) ғалаба голига ассистентлик қилди ва ўз ҳисобидаги ассистлар сонини 52 тага этказди.
Португалиялик футболчи АПЛда "қизил иблислар" сафида 51 голга узатма берган Эрик Кантонани ортда қолдирди.
Райан Гиггз "Манчестер Юнайтед" сафида энг кўп голли узатма бериш бўйича рекордчи (162). Кучли тўртликдан Уэйн Руни (93), Дэвид Бекхэм (80) ва Пол Скоулз (55) жой олган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар