Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"
20 авг 2025 12:08
Янгиликлар
Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"
Собиқ ҳакам Павел Фернандес Килиан Мбаппе иштирокидаги эпизодда пенальти бўлмаганини айтди.
Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган "Реал" – "Осасуна" (1:0) ўйинининг 50-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси рақиб жарима майдончасининг ўнг томонида Хуан Крусни алдаб ўтишга уриниб, йиқитилди.
Бош ҳакам Адриан Вега 11 метрлик жарима тўпини белгилашга қарор қилди. Мбаппенинг ўзи аниқ зарба билан "Реал"ни 1:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди.
"Мбаппе "Осасуна" ҳимоячисининг оёғини босди. Бу пенальти эмас", – деб ёзди собиқ рефери.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди
Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”
Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар