UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  25 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  10 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  4 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  4 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда? Янгиликлар

Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоанинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ҳақида гапирди.

Испаниялик мутахассис май ойи охирида лавозимни тарк этган Карло Анчелотти ўрнини эгаллади. 18 июнь куни "қаймоқранглилар" янги мураббий қўл остида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига қарши Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида дебют қилади.

"Биз Хаби Алонсо қўл остида жуда қаттиқ машғулот ўтказамиз, аммо бугун парвоз туфайли машғулотлар осонроқ бўлди. Бўлажак ўйинга ҳозирданоқ тайёргарлик кўряпмиз. Мураббий билан аввалроқ гаплашгандим, мени ҳаммаси қониқтиради. Муваффақиятга эришиш учун ишлашда давом этишимиз керак", – деди бразилиялик футболчи.

"Реал" – "Ал Ҳилол" учрашуви 18 июнь куни Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика