UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  4 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  7 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25

Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди Янгиликлар

Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди

Суперлига 12-туридан ўрин олган ОКМК – "Шўртан" баҳси якунланди.

Суперлига

12-тур

ОКМК – "Шўртан" 0:0  

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 20:00

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Максудов, Адҳам Рихсибоев

Захира ҳаками: Салоҳиддин Акрамов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

VAR: Ғайрат Жўраев

AVAR: Хайринисо Эркинова

Комиссар: Аделя Курмаева

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Акрамжон Комилов (19.Аҳмадулло Муқумжонов, 64), 4.Миржамол Қосимов (28.Арихиро Сентоку, 64), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 8.Азиз Холмуродов (27.Али Абдураҳмонов, 73), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Рубен Санчес, 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев (5.Гиорги Папава, 64), 77.Нодирбек Абдураззоқов (99.Асадбек Собиржонов, 69).

 Захира: 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 13.Элдорбек Бегимов, 16.Наоки Сенага, 30.Аброр Саримсоқов.

"Шўртан": 1.Шохруҳжон Эшбўтаев, 3.Шохжаҳон Султонмуродов, 4.Улуғбек Худайбердиев, 6.Сирожиддин Қўзиев, 10.Темур Мамасидиқов (14.Аброрбек Тошқўзиев, 84), 19.Нуриддин Ҳасанов (77.Асадбек Саитхонов, 69), 22.Сардор Саъдуллаев (8.Шаҳбоз Нуриддинов, 69), 24.Дониёржон Нарзуллаев (99.Комрон Сайдазимов, 69), 33.Бекжон Раҳматов, 45.Ғанишер Қодиров (17.Жавоҳир Ҳасанов, 46), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов.

Захира: 35.Шерзодбек Абдураимов, 7.Бекзод Сувонов, 21.Муродхўжа Жабборов, 70.Миржалол Жумаев.

Огоҳлантиришлар: Рубен Санчес (27), Сардор Саъдуллаев (28), Акрамжон Комилов (62), Асадбек Саитхонов (90+3).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Саитхонов фолдан сўнг тўпни тепиб юборгани учун сариқ карточка олди. 

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшилди. 

88. Ууух! Сал аввал захирадан тушган Тошқўзиев чап қанотдан ёриб кириб, дарвозани нишонга олди, Илёсов хавфни бартараф этди! 

84. "Шўртан"да ўзгариш: Мамасидиқов ўрнига Тошқўзиев учрашувни давом эттиради. 

83. Ууух! Ғиёсов дарвозабонна алдади, аммо зарбаси ҳимоячи томонидан қайтарилди. Шундан сўнг Абдураҳмонов чап оёқда зарба бериб кўрди, у ҳам ҳимоячига тегиб қайтди. Сўнгра Худайбердиев бош билан тўпни дарвозабонга узатди ва посбон тўпни майдон ташқарисига чиқариб ташлади. 

81. Зарбааа! Мамасидиқовнинг қулай пасидан сўнг Нуриддинов дарвозага аниқ зарба йўллади, тўпни Илёсов уриб юборди. 

80. Зарба! ОКМК вакили Муқумжонов катта тезликда олдинга бориб, Ғиёсовдан пас қабул қилиб олди ва тўхтатиб ўтирмасдан зарба йўллади, ноаниқ. 

76. Бугунги беллашувни 1105 нафар томошабин аренадан кузатаётгани эълон қилинди. 

73. Зарбааа! Папаванинг яқин масофадан берган зарбасини Эшбўтаев қайтаришга эришди. 

73. ОКМКда навбатдаги ўзгариш: Холмуродов ўрнига Абдураҳмонов ўйинни тугатиб қўяди. 

72. Олмалиқлик мухлислар жамоани фаолликка чорлаб, олдинга боришга чақирмоқда. 

69. ОКМКда алмаштириш: Абдураззоқов ўрнига Собиржонов майдонга тушди. 

69. "Шўртан"да 3 та ўзгариш: Нарзуллаев ўрнига Сайдазимов, Ҳасанов ўрнига Саитхонов, Саъдуллаев ўрнига Нуриддинов ўйинни давом эттиради. 

65. Зарба! Темур Мамасидиқов тўпни ўзига тўғрилаб, дарвозани нишонга олишга уринди, аммо тўп ҳимоячиларга тегиб қолди. 

64. ОКМКда 3 та алмаштириш: Тўхтахўжаев ўрнига Папава, Комилов ўрнига Муқумжонов, Қосимов ўрнига Сентоку тушди. 

62. Саъдуллаевни йиқитиб, тактик фолга қўл урган Акрамжон Комилов огоҳлантирилди. 

59. Тўхтахўжаев Ҳасанов билан тўқнашиб кетди, тажрибали ҳимоячида тиббий ёрдамга зарурат туғилди.  

57. Ислом Тўхтахўжаевнинг яхши ўйланган узун пасидан сўнг тўпга Холмуродов эмас, ғузорликлар посбони Эшбўтаев эга чиқди.  

54. Ваууу! Сардор Саъдуллаев Хуршид Ғиёсовга келаётган тўпни сўнгги паллада майдон ташқарисига тепиб юборди, Холмуродов ичкарига ёриб кириб, шеригини пас билан таъминламоқчи бўлганди. 

51. Зарба! Рубен Санчеснинг узоқдан берган моҳирона зарбасини Шохруҳжон Эшбўтаев бартараф этди. Чиройли сэйв! 

50. Уууух! Аҳмадалиевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Холмуродов бош билан зарба йўллади, тўп дарвоза устуни олдидан ўтди...

48. Зарба! Миржамол Қосимовнинг чап оёқдаги зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдондан чиқиб кетди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Шўртан"да ўзгариш: Қодиров ўрнига Ҳасанов баҳсни давом эттиради. 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Мамасидиқовнинг тривела услубидаги узатмасидан кейин Жавоҳир Илёсов тўпни ушлаб олди. 

41. Зарба! Комиловнинг пасидан сўнг Абдураззоқов ерлатиб зарба берди, аммо бу дарвозабонга ҳеч қандай хавф солмади.

38. Зарба! Рустамовдан келган ҳаводаги тўпни Ғиёсов тўғри дарвозага йўллади, зарба аниқ борди, аммо Эшбўтаевга қийинчилик туғдирмади. 

36. "Шўртан" унчалик кўп ҳужум уюштирмаётган бўлса-да, мустаҳкам ҳимояланмоқда. 

33. Уууух! Хуршид Ғиёсоооов! Олмалиқликлар вингерининг чамаси 14 метрдан берган кучли зарбаси дарвоза тўсинини титратди!   

31. Ўнг қанотдан олдинга интилиб, ичкарига кириб бораётган Аҳмадалиев сўнгги паллада ҳимоячилар томонидан тўхтатиб қолинди. 

28. Комиловга нисбатан қўпол ҳаракат қилган Саъдуллаев сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

27. Хато туфайли тўпни йўқотган Рубен Санчес уни қайтариб олиш илинжида ташланди ва рақибнинг оёғига зарба берди. Ҳакам испаниялик футболчига сариқ карточка берди.  

25. Зарба! Бекжон Раҳматовнинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп рикошет орқали майдонни тарк этди. 

23. Зарба! Рубен Санчеснинг жарима зарбаси орқали йўллаган зарбаси яна манзилга қадар етиб бормади ва жонли деворга тегди. 

20. Зарба! Қосимовнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин дарвозабон тўпни мушт билан уриб юборди. 

18. Зарба! Азизбек Пирмуҳаммадовнинг жаримадан берган зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб, йўналишини ўзгартирди. 

16. Ўзига хос финт орқали ўнг қанот орқали ёриб кираётган Нарзуллаев Комилов томонидан қўполлик эвазига тўхтатилди.

11. Зарба! Ойбек Рустамовнинг олисдан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

9. Дилшодбек Аҳмадалиев ўнг қанотдан олдинга бориб, тўпни майдонда сақлаб қололмади. Ҳозирча айтарли вазиятлар юзага келмади. 

7. Акрамжон Комилов чап қанотда анча фаол ўйин нанмойиш этмоқда.

4. Зарба! Миржамол Қосимовнинг чап қанотдан жарима зарбаси орқали тепган тўпи зарбага айланиб кетди.  

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 20:00 да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика