UZ

Сўнгги янгиликлар

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  3 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  262 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди? Янгиликлар

Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?

Sky Sports нашри "Барса"нинг ёш вундеркиндини икки афсона билан солиштирди.

"Барселона"нинг 17 ёшли қанот ҳужумчиси Ламин Ямал профессионал фаолиятидаги 100-ўйинини ўтказди. Юбилей учрашувини у УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финалининг биринчи баҳсида Миланнинг "Интер" жамоасига қарши (3:3) ўтказди. Бу ўйинда испаниялик футболчи битта гол урди. Sky Sports Ямалнинг 17 ёшгача бўлган статистикасини "Реал" ва "Барселона"нинг ўтган йиллардаги ҳужумчилари Криштиану Роналду ва Лионел Мессининг кўрсаткичлари билан таққослади.

Манба маълумотларига кўра, Ламин Ямал профессионал даражада 100 та ўйинда 22 та гол урган ва 33 та голли узатмасини берган. Криштиану Роналду 17 ёшида катталар футболида 19 та ўйин ўтказиб, бешта гол урган ва тўртта голли узатма берган. Месси эса 17 ёшида тўққизта ўйин ўтказиб, битта гол урган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика