UZ

Сўнгги янгиликлар

12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  2 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  9 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  2 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  6 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  14 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  5

Қозоғистон термаси устози: "Ўзбекистон терма жамоасининг японлар ва корейслар билан бир гуруҳда бўлганини ҳеч қачон кўрмаганман" Янгиликлар

Қозоғистон термаси устози: "Ўзбекистон терма жамоасининг японлар ва корейслар билан бир гуруҳда бўлганини ҳеч қачон кўрмаганман"

ЖЧ саралаши доирасидаги Лихтенштейнга қарши (2:0) учрашувдан сўнг Қозоғистон миллий терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи Али Алиев Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди.

- Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқишга яқин турибди, биз эса дастлабки 40 дақиқада бирор марта рақиб дарвозасига зарба беролмадик. Қачон минтақадаги қўшниларимиз каби ўйнай бошлаймиз?

- Аввало, бугун Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон 3 марказий ҳимоячи билан ўйнаганини таъкидлайман. Бу биринчиси. Иккинчидан, агар Осиёда ўйнасак, Жаҳон чемпионатида иштирок этамиз. Ҳеч ким Осиё футболини бўрттириб кўрсатмасин. Ўзбекистон терма жамоасининг японлар ва корейслар билан бир гуруҳда бўлганини ҳеч қачон кўрмаганман.

Биз бошқа нарсалар ҳақида гапиряпмиз. Уэльс ва Македония ўйинини кўрдингиз. Македония бу ерга келиб учта гол урди, биз эса иккита, лекин ёш ўйинчиларни майдонга туширдик. Улар ҳали тажрибасиз... Бугун ғалаба қозонганимиздан хурсанд бўлишимиз керак, ахир қанча ўйинларда ғолиб бўла олмадик. Биз таҳлил қилиб, барча маълумотларни тақдим этамиз.

Қирғиз Республикасининг Қатарга қарши ўйинини кузатдим. Қатар пиёда юриб, ҳеч нарса қилишни хоҳламади... Биз эса бугун шод бўлишимиз лозим. Дастан Сатпаевни майдонга туширдик, Галимжан Кенжебек ва Науризбек Жагоровга имконият бердик. Бизга ижрочилар зарур. Бизга вақт керак. Агар 0:0 қайд этганимизда, Алиевни янги майдонда жазолардингиз. Аммо биз 2:0 ҳисобида ютдик. Кейинги ўйингача – икки ой давомида фахрланишимиз мумкин.

Рейтинг: -95   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика