UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05"Истанбул Башакшехир" — "Фатиҳ Карагюмрюк"  0 17:39U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 0:0 (матнли трансляция)  52 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  0 17:25АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:03"Реал" — "Леванте". Таркиблар маълум  2 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  15 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  4 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3

Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олдими? Янгиликлар

Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олдими?

Сал аввал Туркия Суперлигаси 28-туридан ўрин олган "Ризеспор" – "Бодрумспор" учрашуви якунига етди.

Баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 22-дақиқада Ҳусниддин Алиқулов автогол муаллифига айланган бўлса, 62-дақиқада Энис Барди ҳисобни оширувчи голни урди.

Қайд этиш жоиз, Жозе Моуриньюнинг собиқ ёрдамчиси Жозе Мораиш қўл остидаги "Бодрумспор" 7 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда, шунингдек, ўз дарвозасидан тўп ҳам олиб чиққани йўқ. 

Ушбу баҳснинг Ўзбекистон МТЖ учун нохуш томони бор. Сабаби 45+1-дақиқада "Ризеспор" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ҳаводаги курашда рақиб билан тўқнашиб кетиб, жиддий шикастланди ва ўз ўрнини Атилла Мочига бўшатиб берди. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, ўзбекистонлик ҳимоячининг бурни синган бўлиши мумкин. 

Алиқулов ўтган йили Осимхен билан тўқнашиб, ёноқ суягини синдириб олган ва ўйинларда ниқоб тақиб ҳаракатланишга мажбур бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичида 20 март куни Тошкентда Қирғиз Республикаси билан, 25 мартда эса Теҳронда Эрон билан рўбарў келади. Алиқулов мазкур беллашувлар учун Тимур Кападзе томонидан чақирув олган эди.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика