UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  0 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  0 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  1 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  0 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  4 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  10 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0

Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда Янгиликлар

Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда

Абдуқодир Ҳусанов тез орада "Манчестер Сити" клуби аъзосига айланиши кутилмоқда.

Германиянинг машхур нашрларидан бири Ruhr24 "Боруссия Дортмунд" Абдуқодир Ҳусановни қўлдан чиқаргани ҳақида ёзмоқда. Мақолада "Боруссия Д"даги муаммоларни беркитиши мумкин бўлган ҳимоячини клуб қўлдан чиқаргани танқид остига олинган. Қуйида ушбу мақола билан танишишингиз мумкин:


"Боруссия" ҳимоячилари кетма-кет ўйинларни бой беришмоқда, ёруғлик эса кўринмаяпти. Ҳимояни кучайтириши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири бўлса "Сити"га кўчиб ўтмоқда – Абдуқодир Ҳусанов.

"Доруссия Д" ҳимояси ҳар қачонгиданда ожизроқ кўринмоқда. "Байер"га қарши мағлубият қабул қилиб олинган ўйинда бошқа позициядаги ўйинчилар марказий ҳимоячи ролини бажаришга мажбур бўлишди. Мухлисларнинг янги трансферга бўлган истаги ҳар доимгиданда юқори. Бироқ, энди бир номзод исмини рўйхатдан ўчириш керак.

ОАВ маълумотларига кўра Абдуқодир Ҳусанов трансфери энг охирги нуқтада турибди. "Ланс" клуби 20 ёшли ўзбек учун 40 млн евро (ва бонуслар) олади. Абдуқодир "Сити"  билан 2029 йилгача шартнома имзолайди. Тиббий кўриб ҳам режалаштириб қўйилган.

"Боруссия Д" Ҳусановни эрта трансфер қилиш имконини ўтказиб юборди. "Ман Сити" Ҳусанов учун курашда нафақат "Боруссия Д", балки "Реал", "Байер", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" клубларини доғда қолдирди. "Боруссия Дортмунд"ни жиғига бундан ҳам баттар тегаётган нарса бор: "Ланс" Ҳусановни 2023 йилнинг ёзида бор-йўғи 100 минг евро эвазига сотиб олган. 

"Сити"нинг икки марказий ҳимоячиси Жон Стоунс ва Рубен Диас жароҳатда, қолганлар ҳам жароҳатлар билан курашишмоқда. Шундай бўлса ҳам дунёнинг энг зўр лигасига, бўлиб ҳам дунёнинг энг кучли клубларидан бирига қўшилиш – Абдуқодир учун ҳақиқий синов".

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика