Абдуқодир Ҳусанов Хави Симонс, Флориан Вирц, Жуд Беллингем, Ламин Ямаль қаторида эътироф этилди
04 окт 2024 15:43
Янгиликлар
Абдуқодир Ҳусанов Хави Симонс, Флориан Вирц, Жуд Беллингем, Ламин Ямаль қаторида эътироф этилди
"SofaScore" сентябрь ойи якунларига кўра U-21 рамзий жамоасини тақдим этди.
Унда Европа эътиборини ўзига қаратиб келаётган Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ланс" клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олди.
20 ёшли Ҳусанов "Ланс" ҳимоясида Кевин Дансо ўрнида ҳаракат қилмоқда ва ўзини муносиб равишда намойиш этмоқда. Шундай қилиб, ҳимоячи бир қатор 21 ёшгача бўлган номдор футболчилар қаторидан жой эгаллади.
U-21 рамзий жамоаси
Дарвозабон: Кауан Сантос ("Айнтрахт")
Ҳимоячилар: Саба Гогличидзе ("Эмполи"), Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс"), Леви Колуилл ("Челси")
Ярим ҳимоячилар: Карлос Балеба ("Брайтон"), Жуд Беллингем ("Реал"), Ламин Ямаль ("Барселона"), Нико Пас ("Комо"), Флориан Вирц ("Байер"), Хави Симонс ("Лейпциг")
Ҳужумчи: Анж-Йоан Бонни ("Парма")

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар