UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  3 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  1 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  2 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  1 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  2 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  6 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  1

Минор Сабалсета Ўзбекистон мағлубиятининг асосий сабабини айтди Янгиликлар

Минор Сабалсета Ўзбекистон мағлубиятининг асосий сабабини айтди

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "А" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Коста-Рика — Ўзбекистон (5:3) учрашувидан сўнг коста-рикаликлар аъзоси Минор Сабалсета микст-зонада сайтимизга интервью берди.

"Ўзбекистонга қарши яхши ўйин ўтказдик. Ҳисобда ортда бораётганимизга қарамай, асосийси, шижоатни йўқотмадик ва интилишда давом этдик. Натижада ўз матонатимизни намойиш этиб, даставвал ҳисобни тенглаштирдик, сўнгра ғалаба тўпини киритдик. Биз қойилмақом ишни уддаладик, яъни плей-офф йўлланмасини қўлга киритдик. Бутун жамоа хурсандчилигининг чеки йўқ.

Ўйлашимча, Ўзбекистон ҳиссиётларга жуда берилувчан жамоа экан. Чунки улар 3:2 ҳисобида олдинда бораётганди. Биз ҳисобни тенглаштиргач, мезбонларда саросима юзага кела бошлади. Бу эса рақиб дарвозаси томон йўл топишимизда калит вазифасини бажарди ва биз яна иккита гол урдик. 

Кейинги босқичда қайсидир гуруҳ ғолиби билан тўқнаш келамиз. Албатта, бу баҳс бизга етарлича қийинчилик туғдиради. Аммо бугунги учрашувда бўлгани каби ғалаба қозониш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз", деди учрашувнинг энг яхши ўйинчиси.

Эслатиб ўтамиз, Коста-Рика "А" гуруҳида 3-ўринни эгаллаган ҳолда нимчорак финал йўлланмаси соҳибига айланди. Лотин Америкаси мамлакати нимчорак финалда "B" ёки "C" гуруҳи ғолибларидан бирига қарши майдонга тушади. 


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика