UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида "Эвертон"га мағлуб бўлди ва иккинчи ўринга чиқиб олиш имкониятини бой берди  1 00:00"Реал Сосьедад" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 23:19Сенегал — Марокаш. Африка кубоги финал ўйини учун таркиблар маълум  5 23:14“Динамо” уругвайлик Бразилни ўз сафига қўшиб олди. У Ўзбекистон чемпионатидаги илк уругвайлик футболчига айланди  4 23:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди  16 22:13Ла Лига. Серлотнинг голи "Атлетико"га Мадридда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  1 22:07Бельгия Про лига. "Антверпен" меҳмонда чемпионат аутсайдерига мағлуб бўлди, Ўринбоев узоқ муддатдан сўнг қайдномага киритилди  7 21:39Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” Сербия жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 20:58БАА Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Бани Яс" ва "Ал Батаэҳ" ўзаро дуранг ўйнади  2 20:32"Қизилқум" Тошкентда қирғиз жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  2 20:20Эрон Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Истиқлол" ва "Трактор" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади  3 19:06"Ман Сити" Эчеверрини мавсум охиригача "Жирона"га ижарага берди. Хавбекнинг "Байер"даги ижара муддати муддатидан олдин тўхтатилди  2 18:06Эрон Про лигаси. "Персеполис" меҳмонда мағлуб бўлди, Ўрунов 66 дақиқа ўйнади, Сергеев эса дебют қилди  4 16:49"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  5 15:40Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради  8

Вадим Абрамов Кожо бўйича вазиятга ойдинлик киритди Янгиликлар

Вадим Абрамов Кожо бўйича вазиятга ойдинлик киритди

"Динамо" ҳужумчиси Жоэль Кожонинг Эроннинг "Истиқлол" клубига ўтиши амалга ошмай қолгани ҳақида ёзгандик.

"Динамо" Жоэль Кожони "Истиқлол"га сотишни истамади. Футболчи мураббий ва клуб директорини айбламоқда         


Биз вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Вадим Абрамов билан боғландик.

- Жоэль Кожо билан боғлиқ вазият ҳақида сўрамоқчи эдик. "Истиқлол" клуби таклиф билан чиққани ростми?

- Ҳа, битта эмас иккита клуб бизга таклиф билан чиқди.

- Трансфер амалга ошмай қолганида футболчи ва унинг турмуш ўртоғи сизни ва директорни айбламоқда...

- Биласизми мен кимнидир турмуш ўртоғининг фикрига жавоб беришни истамайман.

- Майли, трансфер нима учун амалга ошмади?

- Агар бу таклиф Ўзбекистондаги трансфер ойнаси очиқ пайтида бўлганида биз ўйлаб кўрган бўлардик. Сабаби биз Кожони сотсак ўрнига бошқа ҳужумчи олишимиз керак бўларди. Ҳозир бизда трансфер ойнаси ёпиқ. Нима уни қўйиб юборишимиз керакмиди? Футболчининг клуб билан 1,5 йиллик шартномаси бор.

- Кожо ўз интервьюсида футбол ўйнашга хоҳиши йўқлигини айтди. Ҳужумчи бу ишлардан кейин футбол ўйнамай қўйиши, голлар урмай қўйишидан қўрқмайсизми?

- Агар шундай қиладиган бўлса фақат ўзига зарар қилган бўлади. Агар футбол ўйнамай қўйса биздан кейин кимга керак бўларкин? Аслида у "Динамо"даги ўйинлари орқали шу даражага чиққанини унутмаслиги керак.


Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика