UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06Эрон Про лигаси. "Персеполис" меҳмонда мағлуб бўлди, Ўрунов 66 дақиқа ўйнади, Сергеев эса дебют қилди  0 16:49"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  1 15:40Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради  3 14:50Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзод  6 13:40Буюк Хитой деворини қўриқлаётган мусулмон сарбозлар  23 13:03"Атлетико" Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери устида иш бошлади. Хавбек ПСЖдан кетмоқчи  0 12:34Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”  49 12:00Бугунги ўйинлар: "Атлетико” уйда, “Ал Ҳилол”, “Барса” сафарда ва бошқалар  2 11:38Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман”  0 10:44Туркиянинг гранди ажойиб хайрияга қўл урди  1 10:15Гвардиола Гехининг транфери бўйича берилган саволга жавоб берди  0 09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  1 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  5 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  12 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  10

Расман: "Истиқлол" стадионида Ўзбекистон кубоги финалига қадар бирорта ўйин ўтказилмайди Янгиликлар

Расман: "Истиқлол" стадионида Ўзбекистон кубоги финалига қадар бирорта ўйин ўтказилмайди

Ҳар йили бўлгани каби ёз чилласидан кейинги 1 ой давомида мамлакатимиздаги футбол майдонлари майсаси қайтадан тикланиш жараёнини бошдан кечиради.

Боиси ҳаво 45 даражадан юқори бўлган ёзнинг ҳар бир куни майса ҳолатини кескин ёмонлаштиради.

7 сентябрь куни Лига мутахассислари Фарғонада бўлди ҳамда Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви олдидан дастлабки тайёргарлик ишларини бошлади. Сафар давомида Лига қатор масалаларни ўз режасига киритди.

Айни вақтда "Истиқлол" стадиони майсасининг ҳолати яхши эмас. Йил давомида майса талаб қилинган озуқани етарли даражада олмаган, чилла давомида майса ва унинг остки ҳолатида ўзгаришлар юз берган. Лига вакилларидан аввал стадионга 400 килограмм уруғ етиб келган бўлиб, айни вақтда қўшимча майсалар майдон сатҳи юзасига чиқишни бошлаган. Ой давомида майдон мутахассислар назорати остида бўлади. У октябрь ойига қадар футбол учрашувини нормал ҳолатда ўтказишга тайёр бўлиши кўзда тутилган.

Финалга қадар "Қўқон-1912" клуби мазкур аренада 2 та, "Нефтчи" эса 1 та учрашув ўтказиши лозим эди. Сафар олдидан Лига "Қўқон-1912" клуби иштирокидаги учрашувлар санасига ўзгартириш киритди ва уларни октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўтказишга қарор қилди. Шунингдек, "Нефтчи"нинг "Қизилқум" билан Суперлига доирасидаги ўйинини бошқа стадионга ўзгартириш масаласида клуб раҳбарияти билан келишувга эришилди. Бу ҳақда кейинроқ алоҳида маълумот берилади.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогининг бу йилги финали 5 октябрь куни бўлиб ўтади. Унда водийнинг икки клуби "Навбаҳор" ҳамда "Андижон" ўзаро баҳс олиб боради.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика