UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  0 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  1 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Хитой U23, “Манчестер дербиси” ва бошқалар  0 10:51Перес Винисиуснинг "Реал"да қолишини истамоқда  2 10:23"Кристал Пэлас"га совринлар олиб берган мураббий ишдан кетишини маълум қилди  1 09:55Артета: "Гёкереш ўзидан кутилаётганларни оқлашга ҳаракат қилмоқда"  0 09:28"Барселона"нинг собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  12 09:00"Пахтакор" бугун Туркияга йўл олади. Таркибда кимлар бор?  7 08:35Гвардиола дерби олдидан Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 08:20"Сурхон"нинг собиқ бош мураббийи водий жамоасида иш бошлади  2 07:54"Реал" бир футболчи учун ярим миллиард евро сарфлаши мумкин  12 07:28Ўзбекистон МТЖ БААда кимга қарши назорат учрашувида майдонга тушиши маълум  4 07:01U-23 Осиё кубоги. Бугун ярим финал йўлланмаси учун курашамиз  9 02:58Франция. ПСЖдан йирик ғалаба, "Монако" ўз уйида ютқазди  1 02:06"Бухоро" Туркия йиғинидаги рақибларни маълум қилди  1

Расмий хабар: "Сурхон" иккинчи даврада рақибларни "Динамо" стадионида қабул қилади Янгиликлар

Расмий хабар: "Сурхон" иккинчи даврада рақибларни "Динамо" стадионида қабул қилади

Аввалроқ "Сурхон" клуби раҳбарияти, Сурхондарё вилоят футбол ассоциацияси вакиллари ва вилоятнинг қатор ташкилотлари раҳбарлари, Лига мутахассислари "Сурхон" аренада бўлиб, унинг 2024 йилги мавсумда ишга туширилиши масаласини муҳокама қилганди.

Айни вақтда клуб раҳбарияти "Сурхон" аренани пардозлаш, унга ВАР техникасини олиб келиш устида иш олиб бормоқда. Ўз навбатида Лига 2024 йилги мавсумнинг ўзида бир нечта учрашувни Термизда ўтказиш ва 2025 йилдан бошлаб барча учрашувларни мазкур аренада ўтказиш режаларини ишлаб чиқмоқда. 

Стадион билан боғлиқ таъмирлаш ишлари сабаб Сурхон бир неча мавсумни Тошкентда ўтказишга мажбур бўлди. Бу борада клуб раҳбарияти "Пахтакор" стадионидан фойдаланиб келаётганди. Бироқ эндиликда пойтахтдаги яна 2 та стадион Суперлига талабларига мослаштириш важи билан ёпилди. Шундан келиб чиқиб, "Сурхон" Термиздаги арена тўлиқ тайёр бўлгунига қадар бир нечта учрашувни Самарқанд шаҳридаги "Динамо" стадионида ўтказади.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика