UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  3 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  6 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  20 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  10 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  132 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1046 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20

Афсонавий Бугало дарвозасига хет-трик. Ахбор Имомхўжаев хотира турнири старт олди Янгиликлар

Афсонавий Бугало дарвозасига хет-трик. Ахбор Имомхўжаев хотира турнири старт олди

Кеча ўзбек спорт журналистикаси асосчиси Ахбор дода Имомхўжаев хотираларига бағишланган турнир старт олди.

Ўтган йил илк бор ўтказилган мусобақа анъанавий тус олди. Ушбу турнир ташкилотчилари раҳматли Ахбор доданинг фарзандлари ва набиралари. Бу йил жами 10 та жамоа унда иштирок этмоқда. Булар: ЎФА, "Сулола", ЎзПФЛ, "Пахтакор", "Championat.asia", "Спорт ТВ", ЎзФҲМ, "Kun.uz", "Журналист" ва "Тонг 2".

«Ахбор Имомхўжаев хотира турнири». ЎФА ҳакамларни мағлуб этди, «Пахтакор» фахрийлари сўнгги сонияда "Championat.asia" билан дуранг ўйнади


"Championat.asia" жамоаси кеча "Пахтакор" афсоналарига қарши баҳс олиб бордик. Рақиб сафида Павел Бугало, Мурод Алиев, Шуҳрат Мақсудов, Собир Ходиев, Абдумажид Тоиров, Акмал Шораҳмедов каби яқин ўтмиш юлдузлари тўп тепишди. Яқин йилларгача уларнинг кўпчилиги ўйинларини ёритиб келганмиз, кеча эса майдонда қарши ўйнадик. Учрашувдан олдин "Пахтакор" яққол фаворит эди, аммо ўйинда аслида ундай эмаслигини исботлай олдик. Шахсан ўзим афсонавий посбон Павел Бугало дарвозасига 3та тўп киритдим. Қачондир Бугало қўриқлаётган дарвозага хет-трик қиламан деб ўйламасдим. Ёшидан қатъи назар у афсона ва бу голлар мен учун қадрли бўлиб қолади. Бундан ташқари, беллашув давомида бир эпизодда Акмал Шораҳмедовни Иньеста услубида алдаб ўтдим ва ўша паллада гол ургандан кам ҳурсанд бўлмадим. Ўша эпизодни суратлар ёрдамида кўрсатиб беришга ҳаракат қиламан.

Суратлар учун Рустамхўжа Набихўжаевга раҳмат.


Ўз навбатида бизнинг дарвозага киритилган 3 та голга ҳам улардан бир футболчи муаллифлик қилди: Собир Ходиев. Салгина аламлиси эса биз 3:2 ҳисобида олдинда бораётганимизда баҳс тугашига бир неча сониялар қолганда ўз дарвозамизга пенальти олиб келдик ва тажрибали рақибларимиз ҳисобни тенглаштириб кетишди. Мусобақа регламентига кўра ўйин дуранг билан тугаса пенальтилар сериясига мурожаат қилинади. Унда ғолиб 2 очкога эга бўлади, мағлуб эса бир очко билан қолади. Серияда "Пахтакор" афсоналари бизни мағлуб этишди - 1:4. Турнир сенсациясини қайд этишимизга бир неча сония етмай қолди)

Биринчи кундаги ўйинлардан кейинги тўпурарлар рўйхати.


Учрашув якунланганидан кейин Акмал Шораҳмедов ўйинимизни алоҳида эътироф этиб кетди ва мақтади. Миллий терма жамоамиз тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бирининг эътироф ўйинимизга энг яхши баҳо деб айта оламан. Кеча майдонда сайтимизнинг барча ходимлари борларини беришди, иштиёқ жуда кучли эди. Майдондаги меҳнат учун уларнинг ҳар бирига раҳмат. Биз бир жамоамиз.


Ўз навбатида анъанавий тарзда ўтказила бошлаган турнир учун Ахбор доданинг фарзандлари ва набираларига алоҳида раҳмат! Зеро, бундай муҳитда ва бунақанги афсоналарга қарши ҳар доим ҳам тўп тепиш имкони бўлавермайди. Ҳаммага омад, файзимизни берсин!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика