UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  0 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  1 14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  4 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  1 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  14 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3

Евро-2024. Нидерландия Руминияга жавобсиз 3 та гол урди ва чорак финалга йўл олди Янгиликлар

Евро-2024. Нидерландия Руминияга жавобсиз 3 та гол урди ва чорак финалга йўл олди

Европа чемпионатининг 1/8 финалидан ўрин олган Руминия - Нидерландия учрашуви бўлиб ўтди.

Евро-2024. 1/8 финал босқичи.  

Руминия - Нидерландия 0:3 (ТУГАДИ)

Мюнхен. "Альянц Арена" стадиони.

Ҳакам: Феликс Цвайер (Германия)

Гол: Коди Гакпо 20, 0:1, Дониэл Мален 83, 90+3 0:3

Руминия: 1. Флорин Нице, 2. Андрей Рацю, 3. Раду Драгусин, 15. Андрей Бурке, Василе Могош (24. Богдан Раковитан, 38), 6. Мариуш Марин ( 8. Александр Чикылдэу, 72), 10. Деннис Ман, 21. Николай Станчу (14. Дариус Олариу, 88) 18. Резван Марин, 10. Янис Хажи (7. Денис Алибек,72), 19. Денис Дрэгуш (13. Валентин Михэилэ, 72)

Захира:  25. Даниэл Бирлижа, 12. Хорациу Молдован, 5. Йонуц Неделчару, 9. Жорже Пушкаш, 4. Адриан Рус, 23. Деян Сореску, 16. Штефан Тырновану, 26. Адриан Шут

Нидерландия: 1. Барт Вербрюгген, 22. Дензел Дамфрис, 6. Стефан Де Врей, 4. Виржил Ван Дейк, 5. Натан Аке (15. Микки ван де Вен,69), 24. Жерди Шутен (16. Верман,69), 7. Хави Симонс, 14. Тижани Рейндерс, 25. Стивен Бергвейн (18. Доньелл Мален, 46) 10. Мемфис Депай (17. Дэйли Блинд, 90+2), 11. Коди Гакпо (9. Ваут Вегхорст, 84)

Захира: 13. Юстин Бейло, 19. Брайан Бробби,  8. Жоржиньо Вейналдум,  2. Лутсхарел Гертрюда, 26. Райан Гравенберх, 3. Матиас Де Лигт, 21. Жошуа Зиркзе, , 20. Йен Матсен, 23. Марк Флеккен, 12. Жереми Фримпонг

Огоҳлантириш: Мариуш Марин (Руминия) 67, Дензел Дамфрис  (Нидерландия) 78, Николае Станчу (Руминия) 82

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+3. ГООООООООООООООООЛ. Захирадан майдонга тушган Мален бир ўзи қарши ҳужумда хотиржам олдинга ўтиб учинчи голни урди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

83. ГОООООООООООООЛ. Коди Гакпо жарима майдончаси ичига ёриб кириб тўпни Маленга узатди. Гакпо катта ҳажмдаги ишни бажарди, Мален ажойиб нуқтани қўйди. 

82. ОГОҲЛАНТИРИШ. Руминия, Николае Станчу

78. ОГОҲЛАНТИРИШ. Дензел Дамфрис, Нидерландия

72. ЎЗГАРИШ. Руминия, Янис Хажи ўрнига Денис Алибек, Денис Дрэгуш ўрнига Валентин Михаиле, Маруш Марин ўрнига Александру Чикылдуе тушди. 

69. ЎЗГАРИШ. Нидерландия, Натан Аке ўрнига Ван Де Вен, Шутен ўрнига Верман тушди. 

68. ЗАРБААА. Депай жарима зарбасини ижро этди. Аммо зарба ноаниқ. 

67. ОГОҲЛАНТИРИШ. Руминия, Мариуш Маринга сариқ карточка кўрсатилди

63. ГООООООООООООЛ. Гакпо охири ниятига етди. Бурчакдан тўп ўйинга киритилди. Жарима майдончаси ичида Гакпо пайдо бўди ва дарвозани ишғол қилди. Лекин у ўйиндан ташқари ҳолатди қолгани учун гол ҳисобга олинмади. 

62. ЗАРБАААА. Гакпо дарвозабоннинг ўнг томонига зарба берди. Флориан Ницедан ажойиб сейв. 

59. ЗАРБАА. Гакпо дарвозани нишонга олиб кўрди. Якун самарасиз. 

57. Нидерландия бугун жуда кўп бурчак зарбаларини ижро этмоқда. Ву сафар Вен Дейк боши билан дарвозага йўл топиб кўрди. Тўп дарвоза устунига тегди. 

53. ЗАРБАААА. Депай жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Унинг иккита зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди. 

46. ЎЗГАРИШ. Нидерландия, Стивен Бергвейн ўрнига Мален тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44. ЗАРБА. Янис Хажи яна бир бор уриниб кўрди. Аммо ноаниқ. 

38. ЎЗГАРИШ. Руминия, Могош ўрнига Раковитан тушди. 

31. Дамфрисдан жарима майдончаси ичига қулай узатма. 

25. Руминия ҳисобни тенглаштириш илинжида. Нидерландия иккинчи голни уришга ҳаракат қилмоқда. Де Врейдан ноаниқ зарба .

20. ГОООООООООООООООЛ. Коди Гакпо Руминия дарвозасини ишғол қилди. У жарима майдончаси ичида пастки бурчакни топа олди. 

17. Нидерландиядан кетма кет бурчк зарбалари. Гол йўқ. 

14. ЗАРБААА. Маннинг зарбаси хавфли чиқди. 

10. Мемфис Депай ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

6. ЗАРБАААА. Хави Симонс зарба йўллади. Руминия посбони тўпни хотиржам қабул қилиб олди. 

3 . Дамфирис ва Янис Хажи жарима майдончаси ичида тўқнашиб кетди. Хажида қон кўринди. Бошланди.

- Ўйин бошланди. 

- Икки жамоа мамлакати мадҳиялари янгради. Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика