UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямаль — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  0 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  3 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  4 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  19 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  7

Суперлига. "Насаф" Олмалиқда аутсайдер "Металлург" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" Олмалиқда аутсайдер "Металлург" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Металлург" – "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.


"Металлург" – "Насаф" 0:0 ТУГАДИ
26 июнь. Олмалиқ. "ОКМК" спорт мажмуаси. 20:00
Бош ҳакам:
Шавкат Насибуллаев
Қанот ҳакамлари: Расулжон Фозилов, Максим Нехочин
Захира ҳаками: Сардор Миродилов
VAR: Акмал Раҳимов
AVAR: Никита Мустафин
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Диёр Хотамқулов

"Металлург": 35.Раҳимжон Давронов, 4.Керим Палич, 5.Ризо Яздандўст, 7.Сардор Абдураимов (8.Искандар Шайкулов,75), 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 14.Аброр Тошқўзиев, 15.Аббос Отахонов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 31.Марко Миличкович (21.Ҳазрат Турсунқулов,90+5), 33.Иван Йосович, 88.Сирожиддин Қўзиев.
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 11.Далер Шарипов, 19.Эргаш Исмоилов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 24.Даврон Эргашев, 25.Шаҳзод Неъматжонов, 77.Алишер Хайруллаев.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Зафармурод Абдираҳматов (6.Муродбек Раҳматов,62), 9.Жавоҳир Сидиқов, 10.Бобир Абдихолиқов (30.Темур Чогадзе,62), 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Кенжабоев ( 44.Шаҳзод Акрамов,80) 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (21.Дониёржон Нарзуллаев, 83), 88.Марко Станоевич (14.Шароф Муҳитдинов,62)
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 91.Зафар Сафоев,  7.Акмал Мозговой,  25.Бекжон Раҳматов, 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди.

90+5. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Марко Миличкович ўрнига Ҳазрат Турсунқулов тушди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

87. "Металлург"нинг голи ҳисобга олинмади. 

86. ГОЛ. Далер Шарипов бирга бир вазиятда "Насаф" дарвозасини ишғол қилди. Лекин ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат демоқда. ВАР қарорини кутамиз. 

84. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Ризо Яздандўст ўрнига Даврон Эргашев, Шаҳзод Убайдуллаев ўрнига Далер Шарипов тушди.

83. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Жамбули Жигаури ўрнига Дониёр Нарзуллаев, Ислом Кенжабоев ўрнига Шаҳзод Акрамов тушди. 

75. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Сардор Абдураимов ўрнига Искандар Шайкулов тушди

73. Босим қилиш навбати бекободликларга. Яна ўша гап. Гол керак. 

68. "Насаф" темпни оширди. Лекин ҳужумлар гол билан якунланмаяпти.

62. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Марко Станоевич ўрнига Шароф Муҳитдинов, Зафармурод Абдураҳматов ўрнига Мурод Раҳматов, Бобир Абдихолиқов ўрнига Темур Чогадзе тушди. 

55. "Металлург" бугун кучли рақибга қарши муносиб курашмоқда. 

54. ЗАРБА.  "Металлург" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Йосовичнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Металлург"  ҳужум ташкил қилди. Миличкович бирга бир вазиятда зарба берди. Аммо ўйиндан ташқари ҳолат борлиги қайд этилди. 

39. Ўйин темпи юқори эмас. Кескинлик кам. 

37. "Насаф"да жарима зарбаси. Гол кўрамизми?

35. ЗАРБА. Насруллаевнинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. 

30. Насибуллаев ВАР билан гаплашди. Ҳаммаси назорат остида. 

29. Абдихолиқов ва Давронов жарима майдончаси ичида тўқнашди. Ҳакам ВАРни эшитиши мумкин. 

28. "Металлург" жарима зарбасини ишлади. Лекин самарасиз.

26. ЗАРБА. "Металлург" ўйиндаги илк хавфли вазиятни яратди. Миликовичнинг кучли зарбасини Абдувоҳид Неъматов қайтарди.

22. Ислом Кенжабоев деярли бирга бир вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Раҳимжон Давронов ҳам тўпга яхши чиқиб келди. 

15. Тўп назорати қаршиликлар томонида. Лекин хавфли вазиятлар кам. "Металлург" қарши ҳужумни пойламоқда.                                                              
3.  "Насаф"дан яхши ҳужум. Насруллаевнинг  зарбаси ноаниқ.

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Учрашувга барча нарса тайёр!

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика