Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"
19 апр 00:53
Янгиликлар
Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"
"Арсенал" собиқ футболчиси Андрей Аршавин фаолияти давомида ўтказган энг яхши ўйинини айтди.
Журналист россиялик мутахассисдан "Ливерпул"га қарши ўйин сиз учун энг яхшиси эканлиги аниқ. Иккинчиси қайси деб сўради. Аршавиннинг фикри эса бошқача бўлди:
"Энфильд"даги ўйинни фаолиятимдаги энг яхшиси деб ҳисобламайман. Евро-2008'да Нидерландияга қарши чорак финални биринчи ўринга қўярдим.
Мазкур ўйин аҳамияти ва кескинлиги жиҳатидан беқиёс саналади. “Ливерпуль” билан дуранг ўйнадик, бу умуман ҳеч нарсага таъсир қилмади".
Эслатиб ўтамиз, Андрей Аршавин "Арсенал" сафида "Ливерпуль" дарвозасини бир ўйинда 4 маротаба ишғол қилган, бироқ учрашув 4:4 ҳисобида якунланган.
Россия таркибида эса 2008 йилги Европа Чемпионатида Нидерландия дарвозасига қўшимча бўлимда гол уриб, жамоасининг ярим финалга йўл олишига ҳисса қўшган.
Фикрлар