UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13

“Бунёдкор”да ёши “урилган” футболчи аниқланди. Иш прокуратурага оширилди Янгиликлар

“Бунёдкор”да ёши “урилган” футболчи аниқланди. Иш прокуратурага оширилди

Теглар :  Бунёдкор
2023 йилги мавсумда 296 нафар футболчи илк профессионал шартномасини тузганди.

Лига кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари департаменти билан ҳамкорликда мазкур футболчилар маълумотларини ўрганишга киришди.

Ўрганишлар натижасида 3 нафар футболчининг ҳужжатларида туғилган йили юзасидан тафовут борлиги аниқланганди. Мазкур футболчиларни рўйхатдан ўтказган Суперлиганинг икки клуби ҳамда футболчиларнинг ўзи бу ҳақда расман огоҳлантирилди. Лига футболчиларга муддат тақдим этиб, барча масала қонун доирасида ҳал этилиши лозимлигини тушунтирди.

Мазкур 3 футболчидан 2 нафари ўз айбига иқрор бўлиб, масалани қонун доирасида ҳал этди. "Бунёдкор" клубининг U-19 жамоаси сафида рўйхатдан ўтган футболчи эса Лига томонидан берилган муддат ичида ишни ҳал қилмади. Айни вақтда футболчи Бунёдкор билан бирга эмас. Шунга қарамай, унинг бошқа клуб сафида эҳтимолий рўйхатдан ўтиши инобатга олиниб, Лига Самарқанд вилояти прокуратурасига расмий мурожаат йўллади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармонида мамлакатда футболни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар сифатида халқаро ва миллий даражадаги футбол мусобақаларида қатнашувчи спортчиларнинг биологик ёшини сунъий кичрайтириш каби салбий ҳолатларнинг мавжудлиги қайд этилиб, бундай ҳолатлар олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.

Футболчилар ва айниқса уларнинг ота-оналари бу каби иллат яхшиликка олиб келмаслигини тушуниб етиши керак. Бугунга келиб Лига Адлия вазирлиги билан мазкур муаммога мунтазам равишда ечим излаб келаётгани сир эмас. Сўнгги тўрт йилда Лига илк профессионал шартномасини имзолаган футболчилар рўйхатини расман эълон қилади ва кейинчалик уларни ўрганиш ишларини олиб боради. Ҳар йили камида 2-3 нафар футболчи билан боғлиқ юқоридаги ҳолат қайд этилади ва улар кейинчалик ҳам нотўғри йўналишда давом этишининг олди олинади.

Лига ўрганишлар хулосасига кўра футболчилар исм-шарифини расман очиқламайди ва уларнинг карьераси масаласида қайғуради. Футболчининг ота-онаси билан тушунтириш ишлари олиб борилади. Шунга қарамай вазият ҳал этилмаса, Лига тегишли органларга расмий мурожаатнома йўллайди. Эндиликда Лига вазиятни кузатишда давом этади ва у ўнглангач, футболчи билан боғлиқ иш ЎФА тегишли қўмитасига оширилади. Зеро барча учун бир бўлган талаб ижроси ўз вақтида таъминланмаса, Лига бу ишни ўзи истамаган кўринишда бўлсада охирига етказади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика