UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10АПЛ. "Ипсвич" - "Ливерпуль" 0:2, Салахда 1+1  0 18:45Қозоғистон. Иброҳим Ҳалил Йўлдошев жамоаси ғалабага эришди ва жадвалда етакчига айланиб олди  2 18:30АПЛ. "Ливерпуль" янги мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади  6 18:14"Арсенал" - "Вулверхэмптон". Кимлар асосий таркибда?  1 17:31Слотнинг дебютида "Ливерпуль" "Ипсвич" дарвозасига бирорта аниқ зарба бермади  2 17:10Месси экофаоллардан 50 минг евро талаб қилди  9 16:46"Бунёдкор" стадионидаги иккита баҳс "Дўстлик Арена"га кўчирилди  5 16:36Энцо Мареска: "Менга Чемпионлар Лигасига чиқиш вазифаси қўйилмаган. Шунчаки тўғри йўналишдалигимизни сезсак етарли – бу яхши мақсад"  4 16:19ПСЖ 50 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1 15:25Пичоқланган Ямалнинг отасига нима бўлди?  2 15:23Жаҳон чемпиони "Сепахон"га ўтишга яқин  1 14:52Англия премьер-лигаси. Қолган 10 та клуб билан таништирамиз   2 14:40"Рома"нинг яна бир ҳужумчиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин. Римликлар ушбу трансфердан 20-25 млн евро ишлаб олмоқчи  1 14:15Беллингем дунёнинг машҳур бренди элчисига айланди  0 13:50Ла Лига старти — 4 та ўйинда 3 та дуранг. "Барселона" ўз ўйинини бугун, "Реал" эса эртага ўтказади  3

Европа лигаси. "Бенфика" ва "Севилья" финалда ўйнайди! Янгиликлар

Европа лигаси. "Бенфика" ва "Севилья" финалда ўйнайди!

Европа лигаси ярим финал жавоб ўйинлари бўлиб ўтди.

Европа лигаси, ярим финал. Жавоб ўйинлари.


"Ювентус" - "Бенфика" 0:0

"Ювентус" стэдиум" стадиони.

Ҳакам: Марк Клатенгбург.

"Ювентус": Буффон, Кьеллини, Бонуччи (Джовинко, 73), М. Касерес, Лихтштайнер, Пирло, Погба, Асамоа, Видаль (Маркизио, 79), Льоренте (Освальдо, 78), Тевес.

"Бенфика"
: Облак, М.Перейра, Луизао, Гарай, Сикейра, Гайтан (Сальвио, 77), Аморим, Энцо Перес, Маркович (Сулеймани, 86), Родриго (Алмейда, 69), Лима.

Огоҳлантиришлар:
Родриго (56), Энцо Перес (61), Асамоа (64), Облак (82), Сальвио (90).

Четлатишлар:
Энцо Перес (67), Вучинич (89), Маркович (89).

(Биринчи ўйин: "Бенфика" - "Ювентус" 2:1)


"Валенсия" - "Севилья" 3:1

"Месталья" стадиони.

Ҳакам: Милорад Мазич.

Голлар: Фегули (14), Бету (26 - ўз дарвозасига), Матье (70), М`биа (90)

"Валенсия": Диего Алвес, Жоау Перейра, Р. Кошта, Матье, С. Кейта, Бернат, Пьятти (Картабия, 62), Парехо (Фуэго, 79), Фегули, Варгас, Жонас (Барраган, 85).

"Севилья":
Бету, Коке, Каррису, Пареха, Ф. Наварро (А.Морено, 72), Фасио, Витоло, Рейес (Марин, 79), Мбиа, Ракитич, Бакка (Гамейро, 66).

Огоҳлантиришлар:
Бернат (54), Фегули (73), Диего Алвес (82), Каррису (86), Матье (90).

(Биринчи учрашув: "Севилья" - "Валенсия" 2:0)

                            


                                     МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                  ЯНГИЛАШ


Футболни севинг! Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол ишқибозлари! Барчага эътибор учун ташаккур! Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлди! Тунингиз хайрли ўтсин!

Учрашув тугади! "Бенфика" ва "Севилья" финалда!

90+4` "Ювентус"нинг ҳужумлари самара келтирмаяпти.

"Валенсия" - "Севилья" 3:1 учрашув тугади!

90+3` Тевезнинг зарбаси ва Облак!

90+2` Учрашувга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.

Бу вақтга келиб қўшнилардан яна бир хабар: "Севилья" гол урди. "Валенсия" - "Севилья" 3:1.

90` Учрашувни асосий вақти тугади. "Бенфика" футболчини оғзи қонаган. Футболчи майдонда ётибди... Вақт кетмоқда...

89` Бугун майдонга чиқмаган  Мирко Вучинич ва захирага олинган Марковичга ҳам қизил... Захирадагилар четлатилди...

88` "Бенфика" футболчилари очиқчасига ётиб олиб, вақтни чузишмоқда... Захира ўриндагилар уришиб кетишди... Ҳа, тушунса бўлади...

87` "Ювентус"нинг ҳужумлари яунига етмай қолмоқда. 

85` Марковичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда... Тактик айёрлик...

83` "Ювентус"нинг ҳужумлари бесамар якунланмоқда...

81` ГОЛ! Лекин ён ҳакам байроқчасини кўтариб турибди... Ҳа, Погбанинг бош билан етказиб берган тўпини Освальдо дарвозага жойлаб қўйганди...

80` Штефан Лихтштайнер нималарни ўйлаган эди? Нимага тўпни тўхтатиб қола олмади? Буни Штефандан сўраш керак...

79` "Ювентус"да ўзгариш: Льоренте ўрнига Освальдо ва Видаль ўз ўрнини Маркизиога бўшатиб бермоқда.

78` Жовинконинг зарбаси ноаниқ чиқди.

77` "Бенфика" таркибида ўзгариш: Гайтан ўрнига Салвио майдонга тушди.

75` "Ювентус" янги ҳужумни ташкил этиш билан овора.

73` Бонуччининг ўрнига Жовинкони Антонио Конте майдонга туширишни маъқул топди.

72` "Бенфика" ҳужумга ўтди. Лекин бу уларга самара келтирмади.

70` Карлос Тевез! Карлитос тўпни қабул қилиб олди ва бир футболчини ортда қолдирди. Зарба ва Облак ўз ўрнида!

Қўшнилардан хабар, "Валенсия" у ерда ўзининг учинчи голини киритди ва умумий ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда! Гол муаллифи - Матье. Ҳозирча "Валенсия" ва "Бенфика" бир оёғи билан финалда....

67` Ана сизга керак бўлса, "Бенфика" жамоаси буёғига бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур! Иккинчи огоҳлантириш олган Перез майдонни тарк этди.

66` "Ювентус"нинг ҳужумлари хавфлилашмоқда! Лекин якуний зарбани берадиган футболчи ҳозирча топилмаяпти. Льоренте, Тевез, Видаль, Погбаларга бироз аниқлик етишмаяпти...

64` Квадво Асамоа огоҳлантириш олди.

62` ПИРЛООООООООООО! ОБЛАААААК! Ажойиб ижро ва чиройли "сейв"!

61` Карлос Тевезга нисбатан қоида бузилди. Перез огоҳлантириш олди. "Ювентус" жарима зарбасини тепади.

59` "Бенфика"ни ҳужуми. Жарима майдончаси ичидаги бетартиблик ва якунда ҳимоячилар тўпни узоқроққа чиқариб юборишди. Бошқа чора ҳам йўқ эди...

58` Ҳа, бу об-ҳавода футболчиларга осон эмас. Лекин ўртада финал йўлланмаси турибди. Якка-курашлар эса янада кескинлашмоқда.

56` Буффон! "Бенфика"нинг ҳужуми жуда хавфли кўриниш олиши мумкин эди.  Буффон тўпга биринчи бўлиб чиқди ва уни эгаллаб олди. Родригога эса сариқ карточка. Буффонга оёғи билан тегиб кетгани учун.

55` Облак яна бир бор ўзини кўрсатди ва бурчакдан узатиб берилган тўпни қўлига ушлаб олди.

54` Ёмғир кучайгандан кучаймоқда. Футболчилар энди узоқдан кўпроқ зарба йўллашса мақсадга мувофиқ бўларди...

52` "Ювентус" тезда жавоб қайтармоқчи. Бурчак тўпи. Лекин "Бенфика" футболчилари бу стандарт вазиятини ҳам бартараф этишди.

50` ВУҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲ! Португалча ҳужум! Родриго жуда қулай вазиятни ноаниқ зарбаси орқали йўққа чиқарди! "Бенфика" ўйинда ҳисобни очиши мумкин эди.

48` "Ювентус" бурчак тўпини амалга оширди. Лекин Облак тўпни эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди. 

47` Антонио Конте ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришларга йўл урмади. Таркиб жойида. Фақатгина яна фаоллик ва аниқлик билан ҳаракатланиш талаб этилади.

Иккинчи тайм бошланди!

Туринда ёмғир шаррос қўймоқда! Жамоалар эса майдонга чиқиб келишди.

Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС! Енгил нафас олиб, бироз ҳордиқ чиқариб олишингиз мумкин! Иссиққина кўк чой ичиб олиш зарар қилмайди! Ҳа айтганча, ухлаб қолиш йўғ-а? Ҳурматли "бяньконерилар"! "Forza Juve" деб туринглар бундоқ))

45` УҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲ! Артуритто Видаль!!!!! Сал қолса "Ювентус" ўзи учун керакли ҳисобда танаффусга чиқиб кетарди... Луизаога тасанно! "Бенфика"ни муқаррар голдан сақлаб қолди!

Ҳа, айтганча, "Валенсия" - "Севилья" ўйинида биринчи бўлим ҳозиргина тугади. У ерда танаффус! Бизда биринчи бўлимнинг сўнгги сониялари...

44` Тевез ва Пирло фаоллашмоқда!

43` Уҳҳҳҳҳ, дермиди... "Ювентус" жарима зарбасини амалга оширди. Пирлонинг жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпига "Ювентус" футболчилари улгура олишмади... ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!

40` Ўйин тизгини "Юве"нинг қўлида. Лекин бундан ҳозирча фойда бўлмаяпти.

38` "Юве"нинг қанотлари ишга тушмоқда. Бу эса "Бенфика"нинг ишини янада қийинлашитириб қўйиши тайин!

37` Диққат қилинг! "Ювентус" уйғонди! Погбанинг ажойиб тарзда етказиб берган тўпини Лихштайнер боши билан дарвозага жойлаб қўйиши мумкин эди. Аммо бирозгина ноаниқ...

35` Поль Погбанинг узоқда амалга оширган узатмаси ёки дарвоза томон берилган  зарбаси хавфлироқ чиқди. Лекин ноаниқ...

32` Андре Пирло фаоллашмоқда! "Бенфика" буёғига янада эҳтиёткорроқ бўлиши керак...

30` Ярим соат вақт ўтди. "Ювентус" ҳалича уйғонгани йўқ. Балки "Бенфика" гол киритиб уларни уйғотиб юборар-а?

28` Туринда ҳали ҳам жим-жит! Испанияда эса "Валенсия" биринчи ўйиндаги вазиятни ўнглади!

26` Нариги ўйинга диққатингизни тортамиз! "Валенсия" иккинчи ГОЛни киритди! Жонас! Умумий ҳисоб ҳам тенглашди! "Валенсия" - "Севилья" 2:0! Ўйин давом этмоқда...

25` Мана сизга ўша зарба! Ажойиб "трио" орқали ташкил этилган вазиятдан Тевез зарба берди. Бироз ноаниқ! Лихштайнер-Льоренте-Тевез ва жуда чиройли амалга оширилган зарба! Бирозгина ноаниқ... ХАВФЛИ!

22` "Бенфика" мен сизга айтсам, бугунги ўйинда ҳимояланмоқчи эмас! Улар финалга яна бир ғалаба билан чиқишни исташмоқда. Улар рақибидан қўрқишмаяпти. "Юве" эса ҳозирча бор кучи билан олдинга интилмаяпти. Контенинг ўйлаб қўйган режалари борга ўхшайди...

20` Бу ўйинни биргина гол бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Қайси жамоа гол киритишидан қатий назар...

19` Артуро Видалнинг зарбасига аниқлик етишмади.

18` "Ювентус" айни пайтда ҳимояланмоқда. Лекин ишонтириб айтиш мумкинки, бугунги ўйинда Қирол Контенинг жамоаси кўплаб ҳужумларни тайёрлаб қўйишганлиги аниқ. Финал айнан шу стадионда ўтади ва байрамда иштирок этиш иштиёқи уларда янада кучлироқ бўлиши табиий. "Бенфика" ҳам финални томошабин сифатида кўриш истаги йўқлиги ҳам аниқ.

16` Туриндаги ўйинга қайтамиз. Бу ерда ҳозирча бироз сокинлик. Ҳар иккала жамоалар ҳам навбат билан ҳужумлар ташкил этишмоқда. Лекин бугун ҳимоячилар осонликча хатога йўл қўйишмаяпти.

14` "Валенсия" - "Севилья" ўйинида ҳисоб очилди! Гол муаллифи Фегули! 1:0! Бу ўйин натижаси билан бироз пасроқда онлайн тарзда танишиб боришингиз мумкин.

13` Ҳозирча Тевез кўп ҳам кўринмаяпти. Карлитос бугунги ўйинда "Ювентус"нинг ҳужум чизиғидаги асосий қуроли. Фернандо Льоренте эса асосан ярим ҳимоячиларнинг ҳаракатига боғланиб қолган. Унга иккинчи қаватда вазиятлар яратиб бериш талаб этилади.

11` "Бенфика" бугун ҳужумлар уюштиришда ҳам фаоллик кўрсатишни ўз олдига мақсад қилгани кўриниб турибди.

10` "Бенфика" ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштирмоқчи. Ва ҳозирча буни амалга оширишмоқда.

9` "Ювентус" "ов"ни бошлади. Бурчак тўпидан кейин Видаль зарба йўллади. Лекин ноаниқ.

8` Пирлонинг зарбасини Облак бартараф этди. Бурчак тўпи.

7` "Бенфика" жарима майдончаси ичида Погбани рақиб ҳимоячилари йиқитиб қолишди. Леин Клатенбург бу вазиятни жим.

5` "Бенфика" эътиборини ҳимояга қаратишга мажбур бугунги ўйинда. Улар ўз майдонларидаги баҳсда ғалаба қозонишган ва уларни дуранг натижаси ҳам қаноатлантиради. Лекин "Ювентус" бунга рози бўлмаслиги аниқ. Воқеалар ривожини кузатамиз...

3` "Бенфика" туриндаги ўйинни тезкор ҳужум билан бошлади! Лекин "Юве" ҳимоячилари майдонда ким хўжайин эканлигини эслатиб қўйишди!

"Ювентус" - "Бенфика" ҳамда "Валенсия" - "Севилья" ўйинлари бошланди! Биз эса Туриндаги марказий беллашувдан матнли трансляциясини олиб борамиз!

Учрашув бошланди!

Европа лигаси мадҳияси жаранг солмоқда...

Жамоалар майдонга чиқиб келишди!

Европа лигаси финали Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Бугун айнан шу стадионда "Ювентус" "Бенфика" билан финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Бугунги ўйинларни "Спорт" канали олиб бермаслиги ҳақида хабар бор. Ҳозирча бу аниқ эмас. "Ювентус" - "Бенфика" ўйини "НТВ-ПЛЮС Футбол" канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. "Валенсия" - "Севилья" баҳсини эса "НТВ-ПЛЮС Футбол2" канали кўрсатади.

Юртимизда "Ювентус" жамоаси мухлислари минг-минглаб топилишига шубҳа йўқ. Испаниянинг "Валенсия" клуби ҳам кўпчилик футбол ишқибозларини диққати тортган бўлиши табиий. Бу жамоанинг тарихи қандай клуб эканлиги кўрсатиб турибди. Португалиянинг "Бенфика" клуби шайдолари ҳам бўлиши мумкин. Ва яна "Севилья" жамоасининг ҳам футболдаги ошиқлари бўлиши мумкин. Бугунги ҳар иккала баҳс жуда қизиқарли кечишини тахмин қилиш осон. Агарда сизда ушбу тўқнашувларни телевизор орқали кўриш имкони бўлмаса, унда бемалол "СА"да қолинг ва яхши кайфиятда  кузатиб боринг!

Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари! Бугун тунни Европа лигаси футбол беллашувларига аташни истаган барча ишқибозларни сайтимиздан узоқлашмасликка чақирамиз! Чемпионлар лигаси финалчилари маълум бўлишди! Эндиги навбат Европа лигасига! Бугун Европа лигаси ярим финал жавоб ўйинлари "Ювентус" - "Бенфика" ва "Валенсия" - "Севилья" жамоалари ўртасидаги қизиқарли баҳслар бўлиб ўтади. Биз Туриндаги марказий беллашувдан матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз! Ва албатта нариги ўйин натижаси, яъни ҳисобини пасроқда онлайн тарзида ёзиб борамиз! Европа лигаси ярим финал учрашувлари ҳеч кимни зериктириб қўймаслиги аниқ!  Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади! Ухлаб қолиш йўғ-а?!


Учрашувлар соат 00:05да бошланади!


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика