Футболда кўк карточкалар жорий этилиши мумкин, унинг вазифаси маълум
08 фев 23:13
Янгиликлар
Футболда кўк карточкалар жорий этилиши мумкин, унинг вазифаси маълум
Бу ҳақда кейинги ҳафта қарор эълон қилинади.
Футбол оламида янги инқилоблар яқинлашмоқда. Халқаро Футбол Ассоциациялари Кенгаши (IFAB) рухсат берганда тақдирда кўк карточкалар жорий этилиши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, кўк карточка олган футболчи 10 дақиқага четлатилади ва кейинчалик майдонга қайтиши мумкин.
Карточка спортга хос бўлмаган қоидабузарлик (қизил карточка кўрсатишга хос бўлмаган) содир этган ёки ҳакам қарорларини танқид қилган футболчиларни маълум муддат ўйиндан четлатишга хизмат қилади.
Агар футболчи бир ўйин давомида иккита кўк ёки сариқ ва кўк карточкаларини оладиган бўлса, у қизилга айланади.
Кўк карточкалар аллақачон Уэлсда синовдан ўтказилган. Ҳозирча йирик мусобақаларда бу қоидани жорий этиш кўзда тутилмаган. Якуний қарор келаси жума қабул қилинади.
Фикрлар