"Навбаҳор", "Машъал" ва "Янгиер" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди
18 дек 2023 21:46
Янгиликлар
"Навбаҳор", "Машъал" ва "Янгиер" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди
ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси "Навбаҳор", "Машъал", "Янгиер" футбол клубларига футболчи ва мураббийлар олдида юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича муддат белгилаганди.
Шунга қарамай, мазкур клублар қарор ижросини ўз вақтида бажармади.
Жумладан, "Навбаҳор" Хуршид Хўжаев ва Рустам Ашурматовдан, "Машъал" Худоёр Сагдуллаевдан, "Янгиер" эса мураббий Азамат Абдураимов ва футболчи Сарвар Ҳусановдан қарздор. Шундан келиб чиқиб, мазкур клубларга нисбатан “Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламенти”нинг 12бис-моддаси 6-бандидан келиб чиқиб, интизомий жазо чораси қўлланилди. Эндиликда бу клублар янги футболчини Лига рўйхатидан ўтказа олмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Назорат ўйини. "Нефтчи" УЕФА Чемпионлар лигаси иштирокчисига ютқазди
Фикрлар