UZ

Сўнгги янгиликлар

15:08Лука Модрич: "Месси ёки Роналду" саволи менга ёқмайди"  0 14:27"Вулвс" АПЛнинг 17 ўйинида 1 та гол урган ҳужумчи учун 40 млн фунт сўраяпти  1 13:53МЮ 85 млн. еврога сотиб олган ҳужумчи кетма-кет 8 та ўйиндан бери гол урмаяпти  3 12:54Роналду 2009 йилдан бери илк бор тақвим йилида бирорта ҳам хет-трик қайд этмади  6 12:33"Вулверхэмптон" Англия чемпионатининг дастлабки 19 турида бирор марта ғалаба қозонмади ва 123 йиллик антирекордни такрорлади  0 12:22Балотеллида БАА 2-лигаси вакили "Ал-Иттифоқ"дан таклиф бор. 35 ёшли ҳужумчи 2024 йил декабридан бери ўйнамаяпти  2 10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  7 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  1 09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  4 09:10Келаси мавсум Суперлига икки жамоасининг фарм клуби Пролигада иштирок этиши мумкин  3 08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  3 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  7 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  41 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  8

⚡️Championat.asia 2023 йилги Суперлиганинг энг яхшиларини аниқлади Янгиликлар

⚡️Championat.asia 2023 йилги Суперлиганинг энг яхшиларини аниқлади

Сайтимиз ходимлари якунига етган Coca Cola Суперлиганинг энг яхшиларини аниқлашди.

Энг яхши дарвозабон: Артём Потапов ("Сурхон")
Жорий мавсум "Сурхон" сафида Суперлигада дебют қилган россиялик дарвозабон футбол жамоатчилигида яхши таассурот қолдирди. Тажрибали кипер термизликлар таркибида 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 21та тўп олиб чиқди. 12та учрашувда дарвозасининг даҳлсизлигини сақлаб қолди. Йил сўнггида "Сурхон" Потапов билан бежизга шартномани узайтиргани йўқ.




Энг яхши ҳимоячи: Умар Эшмуродов ("Насаф")
"Насаф"нинг бир неча йиллик сардори, мудофаа чизиғининг қалқони Умар Эшмуродов сайтимиз томонидан "Энг яхши ҳимоячи", деб топилди. У жорий мавсумда ҳам барқарор ўйин кўрсатди ва клуб билан бирга терма жамоанинг ҳам асосий футболчисига айланди. Эшмуродов "Насаф" либосида 22та ўйинда майдонга тушди ва 2та голли узатмани амалга оширди.




Энг яхши ярим ҳимоячи: Остон Ўрунов ("Навбаҳор")
Остон Ўрунов учун том маънода бу йил энг яхши мавсум бўлди, дея оламиз. "Навбаҳор"нинг асосий фигурасига айланган ярим ҳимоячи Искандеров билан бирга яхши тандем бўла олди. Ўрунов Суперлигада 25та ўйинда майдонга тушди ва 9та гол, 2та ассистни қайд этди. Остон нафақат Суперлигада балки ОЧЛ ва терма жамоада ҳам ўзини кўрсатди.




Энг яхши ҳужумчи: Рубин Хебай ("Андижон")
Суперлиганинг легионерлари орасида ҳақиқий кашфиёт Рубин Хебай бўлди. Мавсум бошида "Андижон"да пайдо бўлган албаниялик ҳужумчи 24та ўйинда 12та гол урди ва тўпурарлар пойгасида Черандан кейинги ўринни эгаллади. Бундан ташқари жамоадошларининг 3та голига ассистентлик ҳам қилди.




Тўпурар: Драган Черан ("Пахтакор")
Суперлиганинг "тутқич бермас" тўпурари Драган Черан бу йил ҳам "олтин бутса"ни ҳеч кимга беришни истамади. Черан 13та гол билан чемпионат тўпурари бўлди ва Ўзбекистонда кетма-кет беш йил бунга эришган илк футболчига айланди.




Энг яхши ёш футболчи: Асилбек Жумаев ("Сурхон")
"Сурхон" таркибида бу йил бир нечта ёш футболчилар порлаб чиқди. 2005 йилда туғилган Асилбек Жумаев ҳам шулар жумласидандир. Иқтидорли ёш футболчи мавсум аввалида "Сурхон"нинг U-21 жамоаси аъзоси эди. Жумаев Суперлигада 23та ўйинда қатнашди ва 2та гол, 2та ассист қайд этди.




Энг яхши мураббий: Виталий Левченко ("Нефтчи")
Совриндорлар сафига кира олмаган бўлсада, Виталий Левченко шакллантирган "Нефтчи" кўпчиликка манзур келди. Фарғона жамоаси бу йил чемпионлик йўлида рақибларига жиддий қаршилик туғдира олди. Амалдаги чемпион "Пахтакор"ни икки бор таслим қилинди. Клуб 8 йилдан сўнг кучли бешликка қайтди. Левченко бошчилигидаги "Нефтчи" бу мавсум Суперлигада энг кам мағлуб бўлган жамоа бўлди. Ушбу мутахассис "Нефтчи" билан 26та ўйинда 11та ғалаба, 12та дуранг ва 3та мағлубият қайд этди.




Энг яхши футболчи: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор")

Хожиакбар Алижонов ўз позициясида "Пахтакор"нинг алмаштириб бўлмас футболчисига айланиб бўлди. "Шерлар" таркибида у яққол ажралиб турди, ҳужумларни кескин олишида муҳим роль ўйнади. Алижонов Суперлигада 24та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол урди, 8та голга ҳаммуаллифлик қилди.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика