UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Карлос Тевес "Индепендьенте" бош мураббийлигидан истеъфога чиқади  0 11:45"Ювентус"га вақтинчалик мураббий тайинланди  0 11:21"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи  0 11:02Ўзингизни "Навбаҳор" мухлисидек ҳис қилинг. Мавсум рекорди ўрнатилган ўйиннинг энг қайноқ лаҳзалари  7 11:01Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса...  5 10:36Клопп «Ливерпуль»даги фаолияти ҳақида: «Бизда на зўр мураббий, на энг кучли жамоа бор эди»  5 10:12«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди  7 09:48Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 09:24Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди  4 08:59Жорий мавсум ҳам 2-бўлиб қолган Артета АПЛнинг сўнгги туридан сўнг нималар деди?  4 08:35Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:11Гвардиола навбатдаги чемпионликни қўлга киритганидан сўнг нималар деди?  10 07:47Суперлига. Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди  28 07:23Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади  10 07:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0

U-17 ЖЧ. Испания ҳақида нималарни билиш лозим? Янгиликлар

U-17 ЖЧ. Испания ҳақида нималарни билиш лозим?

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-турини ўтказади.

Жаҳон чемпионатларидаги иштирок

Испаниялик ўсмирлар ўз тарихида 9 маротаба иштирок этган бўлиб, уч маротаба финалга қадар етиб борган ва барчасида имкониятни бой бериб қўйган. Бразилия яшил майдонларида ўтказилган сўнгги мусобақада испанлар чорак финалга қадар етиб борган.

Саралаш босқичи

Испания Европа чемпионати орқали мундиалга йўлланмани қўлга киритга беш жамоадан бири бўлди. Гуруҳ босқичида Италия (2:1), Словения (3:1) ва Сербия (1:1) билан рақобатлашган "қизил фурия" пешқадам сифатида плей-оффга йўл олди. Чорак финалда Ирландия 3:0 ҳисобида таслим этилди. "Буқалар" ярим финалда Францияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Марк Гию ва Ламин Ямал тўрттадан гол уриб, турнир тўпурарлари сафидан ўрин олди.

Таркиб

Хосе Мария Лана мундиалга қуйидаги футболчиларни чақирди:

Дарвозабонлар

ХИМЕНЕС Рауль (Валенсия), АРБОЛ Фран (Гранада), ГОНСАЛЕС Маркос (Сельта).

Ҳимоячилар

ФОРТ Эктор (Барселона), МУНОС Дэни (Атлетико Мадрид), МАРТИН Жон (Реал Сосьедад), МЕРИНО Изан (Малага), КУЭНКА Андрес (Барселона).

Ярим ҳимоячилар

КУБАРСИ Пау (Барселона), ПРИМ Пау (Барселона), УЕСТАМЕНДИА Пейо (Баскония), ОЙОНО Игорь (Вильярреал), БЕРНАЛЬ Марк (Барселона), ЖЮНЬЕНТ Ким (Барселона), ЯНЕС Даниэль (Реал Мадрид), ПАУЛО ЯГО (Реал Мадрид).

Ҳужумчилар

МАРТИН Роберто (Реал Мадрид), ГИУ Марк (Барселона), ЭРНАНДЕС Хуан (Барселона), МEСА Оскар (Реал Мадрид).

Жароҳати сабабли жамоа юлдузи Ламин Ямал жаҳон чемпионатида иштирок этмайдиган бўлди.

Жорий мусобақадаги иштирок

Испания гуруҳ босқичининг илк турида Канада (2:0), 2-турда эса Мали (1:0)ни мағлуб этиб, турнир қатнашчилари орасида плей-офф йўлланмасини қўлга киритган илк жамоага айланди.

Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Испания U-17 мураббийи қандай фикрда?

"Ўзбекистонга қарши учрашув ҳақида ўйлашни бошлаб юборганмиз. Бўлажак ўйин учун энг оптимал таркибни танлаймиз. Барча футболчиларнинг аҳволи яхши, улар майдонга тушишга тайёр. Об-ҳавони баҳона қилмаймиз. Бу ерга хоҳ иссиқ, хоҳ ёмғир бўлсин, исталган рақибга қарши курашиш учун келганмиз", деди Хосе Мария Лана.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Испания учрашуви бугун соат 14:00да старт олади. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади. Учрашувни Телеграм каналимиз орқали жонли эфирда томоша қилишингиз ёки матнли трансляция кўринишида кузатиб боришингиз мумкин.

Учрашувни эквадорлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Августо Арагон, унга қанотларда ҳамюртлари Рикардо Барен ва Андрес Гуттиерез ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Юди Нурсаҳяга (Индонезия) топширилган.

Узбекистан (до17)

Behruz Shukurullayev - 45', Amir Saidov - 54'

Чемпионат Мира-U17. Группа B . 3-тур

16/11/2023, 13:00

2
:
2
Тугади

Испания (до17)

Igor Oyono - 10', Roberto Martin - 19'

Стадион: 5554 томошабин

45'
90'
45'  Behruz Shukurullayev
54'  Amir Saidov
10'  Igor Oyono
19'  Roberto Martin

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика