UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  48 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  0 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  209 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  15 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  1 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  4 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  4 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  3 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4

"Мен билган футбол энди йўқ" — Клозе Янгиликлар

"Мен билган футбол энди йўқ" — Клозе

Германиялик ўтмишдаги лаҳзаларни эслади.

"Лацио" ва "Бавария" собиқ футболчиси Мирослав Клозе ўтмишдаги футболни ҳозиргиси билан солиштирди.

"Бугунги кунда ёш футболчилар ҳар хил нарсалар ҳақида ўйлашади. Болалигимда мен ҳар доим яхши кўрадиган ушбу спорт турим билан шуғулланиш ва бирор нарсага эришиш ҳақида ўйлардим. "Лацио"да ҳам, терма жамоада ҳам ҳар бир машғулотдан сўнг жароҳатланмаслик учун муз тўла ваннага тушардим. Аммо жамоадаги ёш футболчилар тизимли равишда буни рад этишарди.

Машғулот охирида тўпларни махсус қопига солаётганимда, улар менга "Сизга буни қилишни ким айтди?", дейишарди. Шу ўринда мен: "Сен 20 ёшдасан, наҳотки, 60 ёшли ишчига ёрдам бера олмайсан?", деб айтардим. Улар кўпроқ бутсалари пайпоқларига мос келиш-клмаслиги ҳақида бош қотиришарди. Шунинг учун мен ўзимга ўзим "тўхта" дедим. Мен билган футбол энди йўқ.

Ҳозирги ёш футболчилар биринчи навбатда машиналар, ҳомийлар билан тузиладиган шартномалар ва янги бутсалар ҳақида ўйлашади. Футбол буларнинг барчасидан кейин туради. Улар учун имиж – энг муҳим нарса. Лекин мен учун энг соф кўринишдаги футбол муҳим эди", – деди германиялик собиқ футболчи.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика