UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  0 17:24U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама. Таркиблар маълум: дарвозада ўзгариш бор  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  4 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  12 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  30 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  2

Самвел Бабаян: "Пахтакор"да ўйин услуби йўқ. Жамоани фақатгина бир инсон қутқармоқда" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Пахтакор"да ўйин услуби йўқ. Жамоани фақатгина бир инсон қутқармоқда"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.



- Чемпионатдаги энг асосий ўйин ҳақида нима ҳам дейиш мумкин. Мухлисларимиз олдида мағлубият учун узр сўрайман. Биринчи бўлим биз учун "провал" тарзда ўтди. Бир қанча футболчилар ўз вазифасини бажара олмади, курашларда мағлуб бўлди. Буларнинг факти ўтказиб юборилган икки гол. Иккинчи бўлимда нималарнидир тўғрилай олдик. Ҳа, балки, ўйинда олдиндан ўйланган ҳеч нима қилингани йўқ, деб бемалол айтсам бўлади. Ўйинда асосан ҳиссиётлар биринчи ўринда турди. Гол урдик, вазиятдан чиқиб кетишимиз учун яна вазиятлар бўлди. Албатта, мағлубиятга лойиқ эмасдик. Очиқ айтаман, иккинчи ўйинда ҳам дурангга лойиқ баҳс бўлди. Тошкентда ҳам, бу ерда ҳам омад келмади. Иккита дурангга мос ўйинда биз рақибга мағлуб бўляпмиз. Чемпионлик учун курашни бироз қийинлаштирдик. Бироқ олдинда ҳали 10та ўйин бор. Барчасини тахлил қилган ҳолда жамоани тайёрлаймиз. Афсуски, ўйиндан кейин бундай эмоциялар бўлишини истамагандик. Энди бу ҳолатни тўғрилашимиз керак. Ўйин олдидан бўлган ажиотаж ва атмосферанинг барчаси айни дамда "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар сабабли. Ҳа, бугун ўхшамади. Сабабларини ҳали кўриб чиқишимиз керак. Йигитлар жуда кўп ишлашади, меҳнат қилишади. Аммо Бекободда сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқардик. Афсуски, футболда шундай "провал" ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Бироқ такрорлайман, бу ерда руҳи тушмайдиган, шаъни учун курашадиган футболчилар йиғилган.

- Жамоанинг ғалабасиз ўйинлари серияси иккитага етди. Бу ОЧЛ ўйинидан олдин ҳавотирли эмасми? ОЧЛ баҳсига алоҳида режалар тузилганми?

- ОЧЛ ўйинига қадар Кубок баҳсини ўтказишимиз керак. Халқаро майдон учун тайёргарликни Кубок ўйинидан кейин бошлаймиз. Ҳозир бизда сенсацион натижалар кўпайди. Шу сабабли биз ҳам Нукусда курашишимиз керак. Оддий ўйинлар йўқ, у ерда ҳам асосий таркибимиз билан ўйнаймиз.

- "Навбаҳор" ушбу мавсум гранд жамоаларни мағлуб эта олмади. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

- Ҳақиқатдан ҳам бу муаммо. Кучли тўртликдан ташқари қолган барча жамоаларни мағлуб этдик. Барчаси руҳий тайёргарликка боғлиқ. Навбатдаги ўйинга қадар ишлар тўғриланади ва келаси баҳсда барчаси кўрина бошлайди. 

- "Навбаҳор" ўйиндан олдин "Пахтакор"нинг уч ҳимоячи билан ўйнашига тайёрланганмиди ёки тўрт ҳимоячи?

- Профессионал савол. Тўғрисини айтсам, тайёргарликда бу инобатга олинмайди. Одамлар жамоаларда 5-6 хил услуб бўлиши керак деб ҳисоблашини эшитганман. Аммо ўтган 3-4 йил давомида жамоаларда кўплаб мураббийлар ўзгарди. Бу ерда муаммо бутун бир схемада ёки режада эмас. Бутун бир жамоани биргина инсон олиб чиқиб кетиши мумкин - бу жамоа сардори. У жамоани барча вазиятдан олиб чиқиб кетмоқда. Буни билардик, аммо у бугун ҳам гол урди ва асосий фигурага айланди. У жамоанинг асосий девори. Черансиз "Пахтакор"ни Самарқандда кўрдик. Биринчи бўлимнинг ўзида жамоа учта гол ўтказиб юборди. Шу сабабли тан олиш керак, Чераннинг етакчилик салоҳияти сабабли "Пахтакор" бир неча йиллардан буён натижа қилиб келмоқда. 

- Черан каби легионерни олиб келиш учун "Навбаҳор"га нима етишмаяпти?

- Биздаги барча легионерларнинг савияси нормал даражада. Ҳужум чизиғимизда эса фақатгина бир футболчи бор - Тома Табатадзе. Ҳужумкор футболчиларимизнинг барчаси терма жамоада ўйнашади. Жамоага легионер олиб келишдан мантиқ кўрмаяпман. Бугун Ўрунов жароҳат олди ва алмаштирилди. Қолган ҳужумкор футболчилар ҳам ўз даражасидан пастроқ ўйнади. Шу сабабли ҳужум чизиғини кучайтиришдан маъни йўқ деб ҳисоблайман. Табатадзе бугун гол урди. У жамоамиз учун муҳим футболчи.

- Футболчилар майдонда хато қилишдан қўрқиб ўйнагандек туюлди?

- "Навбаҳор" футболчисида доимо босим бор ва бўлади, ҳар қандай ҳолатда. Мухлисларга тўла стадионни хурсанд қилиш учун барчада катта иштиёқ бўлиши керак. Бу эса футболчиларимизга таъсир ўтказиши керак. Шу боисдан барча футболчилар босимни ҳис қилиб туришади.

- "Навбаҳор" мана иккинчи мавсумдирки, қанот ҳимоячилари бўлмаган футболчиларни қанотда ўйнатмоқда. Сиз ўзингизга керакли қанот ҳимоячиларини топа олмаяпсизми ёки бошқа сабаб борми?

- Бугунги ўйиндаги асосий муаммо - биринчи голда чап қанот ҳимоясидаги қониқарсиз ўйин. Бу факт. "Пахтакор"да Черан каби муҳим бўлган Алижонов чап қанотимизни ёндириб кетди. Ҳа, айнан қанотлар сабабли рақиблар кўплаб ҳужумлар қилишди. Даврон Ҳошимов жароҳати сабабли ўйинда иштирок эта олмади. Бу ҳам биз учун муаммо бўлди.

Рейтинг: -97   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика