UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  1 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  40 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  23 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  2 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  12 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  26 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  4 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13

Элдор Шомуродов ўтиши кутилаётган “Кальяри” қандай жамоа? (мутолаа учун) Янгиликлар

Элдор Шомуродов ўтиши кутилаётган “Кальяри” қандай жамоа? (мутолаа учун)

Элдор Шомуродов 2020 йилдан буён Италияда.

Дастлаб, “Женоа”да, кейин Римда, ўтган мавсум “Специя”да. Афтидан, сурхондарёлик футболчининг “этиксимон” мамлакатдаги эндиги “бекати” “Кальяри” бўлади. Ҳар қалай, бу ҳақда Элдор ёки унга алоқадор шахслар очиқ айтмаган бўлса-да, хориж инсайдерлари аллақачон бу ҳақда хабар бериб бўлди. 

Хусусан, таниқли инсайдер Никола Скира Шомуродов фаолиятини “Кальяри”да давом эттиришини маълум қилди. Унга кўра, томонлар ўзаро келишиб олишган. “Кальяри” Элдорни сотиб олиш шарти билан ижарага олади. Футболчи билан шартнома 2027 (1+3) йилга қадар амал қилади. 

Хўш, ўзи “Кальяри” қандай жамоа? Клуб жойлашган шаҳар-чи? 

Эҳтимол, Элдор YouTube’дан ушбу шаҳар тўғрисидаги видеоларни кўраётгандир, биз ҳам ўқувчиларни шу ҳақда таништиришга аҳд қилдик. 

Сардиния ороли ёки бўлмаса вилоятида жойлашган ушбу ҳудуднинг аҳолиси 155 мингдан ортиқ. Ҳудиди 85,01 км кв дан ортиқ бўлган ҳудудда яшовчи аҳолининг катта қисмини италянлар ва сардинияликлар ташкил қилади. 30 октябрь – шаҳар куни деб белгиланган. 

“Кальяри” футбол жамоаси ҳақида гапирганда, унинг ташкил этилганига 103 йил бўлганини айтиш жоиз. 1920 йилда ташкил қилинган клуб кўп йиллар “А” ва “Б” Сериясида ўйнаган. Янги мавсумдан бошлаб клуб “А” Серияда иштирок этади. 

Ўз вақтида “Лестер эртаги”ни яратган мураббий Клаудио Раньери жамоа бош мураббийи ҳисобланади ва айнан у ўтган мавсум жамоани “Б” сериядан олиб чиқа билди. 

Клуб стадиони бўлган “Сардиния арена” ўз бағрига 23 486 нафар мухлисни сиғдира олади. 

Жамоа “А” Серияда илк бор 1964 йилда ўйнаган ва ўша мавсумдаёқ 7-ўринни эгаллаган. 1993-94 йилги мавсумда “Кальяри” УЕФА Кубоги финалига чиққан. Чорак финалда Туриннинг “Ювентус”ини мағлуб этган жамоа якунда Миланнинг “Интер”ига мағлуб бўлган.

Клубда бугунга қадар Оскар Табарес (1994—1995, 1999), Массимилиано Аллегри (2008—2010), Жанфранко Зола (2014—2015) каби машҳур мураббийлар фаолият олиб борган. 

Умуман олганда жамоанинг ижобий натижалари қуйидагича:

“А” Серия доирасида:

1969/70 йилги мавсум – чемпион

1968/69 йилги мавсум – кумуш медал

“Б” Серия доирасида:

2015/16 йилги мавсум – чемпион

Италия кубоги доирасида:

1968/69 – финалчи

Элдор Шомуродов қачон, қандай шартлар асосида клубда фаолиятини бошлаши ҳозирча расман аниқ эмас. Ўзбекистонлик футболчининг ушбу клубдаги ўйинларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

С. О

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика