UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  0 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0

Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди Янгиликлар

Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди

БАА футбол ассоциацияси президенти Шайх Ҳамдан ибн Муборак Ал Наҳайён миллий терма жамоа аъзоларига ишонишини билдирди.

У машғулот жараёнини кузатди ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйинда яхшироқ ўйин кўрсатиш ва ижобий натижага эришиш, қолаверса, саралаш босқичида қолган барча имкониятларини ишга солишга чақирди.

БАА Абу-Даби шаҳридаги Муҳаммаб ибн Заид номидаги стадионда машғулот ўтказмоқда. Ассоциация президенти директорлар кенгаши, ҳамкорлар ва бутун БАА футбол оиласи жамоанинг орқасида тургани ва ЖЧ-2026 саралашида ижобий натижага эришиш учун барча зарур ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

У мураббий Космин Олариу ва унинг ёрдамчиларини қутлаб, терма жамоада муваффақиятлар тилади. Космин БАА футболи ва унинг элементлари ҳақида кўп нарса билишини, шу босқичда жамоани бошқаришга энг муносиби эканлиги, БАА футболида катта ютуқларга эришаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шайх Ҳамдан ибн Муборак шундай деди:

"Биз футболчиларнинг узоқ маҳаллий мавсум ва кўплаб хориждаги ўйинлардан сўнг миллий терма жамоага қўшилиш истагини қадрлаймиз, шу билан бирга, улар бу тўпланган тажрибадан фойдаланиб, қолган ўйинларда жамоа манфаати йўлида меҳнат қилишларига ишонамиз".

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика