UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  17 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  0 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14

Расмий хабар: "Пахтакор" германиялик футболчи билан шартнома тузди Янгиликлар

Расмий хабар: "Пахтакор" германиялик футболчи билан шартнома тузди

Германиянинг "Кайзерслаутерн" ёшлар жамоаси футболчиси Кими Мерк "Пахтакор" билан шартнома тузди.

19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Германияда туғилган ва "Кайзерслаутерн" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг отаси – қирғизистонлик, шунинг учун Мерк 2023 йилдан бери Қирғиз Республикаси ёшлар терма жамоасида ўйнаб келмоқда. Март ойида у U-20 Осиё Кубогида мамлакат терма жамоаси таркибида майдонга тушди. Шунингдек, Кими U-23 терма жамоасида ҳам ўйнаган ва яқинда Қирғиз Республикаси миллий терма жамоасидан чақирув олди.

Позициясига кўра, Мерк ҳужумкор ярим ҳимоячи, аммо у ҳужумнинг қанотларида ҳам ўйнай олади. Яқинда у 19 ёшга тўлди. Меркнинг кучли томонлари – тўпга эгалик қилиш, комбинацион футбол ўйнаш ва майдонни кўра олиш. U-20 Осиё Кубогида у Қирғиз Республикаси терма жамоаси етакчиларидан бири бўлди, жамоани бошқарди ва тез-тез ақлли пасларга муаллифлик қилди.

Кими Мерк 2 ҳафта давомида "Пахтакор" билан шуғулланди ва бугун "шерлар" билан кўп йиллик шартномага имзо чекди.



Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин. Гап ким ҳақида бормоқда?        

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика