UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  6 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  6 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  9 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  7 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   6

U-20 ЖЧ. Ўзбекистон 0:2ни 2:2га айлантирди ва биринчи очкосини қўлга киритди Янгиликлар

U-20 ЖЧ. Ўзбекистон 0:2ни 2:2га айлантирди ва биринчи очкосини қўлга киритди

20 ёшгача ўтаётган жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасидаги Ўзбекистон — Янги Зеландия учрашуви якунланди.

Ўзбекистон - Янги Зеландия 2:2

23 май | 23:00

Голлар: 0:1 — 23, Бенжамен Уоллес, 0:2 — Жей Хердман (41), 1:2 — Абббосбек Файзуллаев (51), 2:2 - Шерзод Эсанов (90+3).

Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (19.Шаҳзод Акрамов, 90), 8.Беҳрузбек Асқаров (5.Рустам Турдимуродов, 68), 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 13.Зафармурод Абдираҳматов, 14.Аббос Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев (9.Шаҳзод Неъматжонов, 84),  17.Нодирбек Абдураззоқов (11.Шерзод Эсанов, 46), 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов (18.Саидафзалхон Аҳроров, 68).

Захирадагилар: 1.Эдем Неманов, 12.Асрорбек Кенжаев, 2.Иззатилло Пўлатов, 4.Абубакир Ашуров, 16.Шаҳзод Раҳматуллаев.

Янги Зеландия U-20: 1. Кис Симс, 4. Исак Хюз, 5. Финн Шурмен (С) , 6. Фин Кончи, 10. Жей Хердман (8. Мануел Жексон, 87), 11. Норман Гарбет (3. Адам Супик, 63), 12. Эвертон Олеари (2. Жексон Жерви, 46), 16. Ден МакКей, 18. Бенжамен Уоллес (17. Оливер Фей, 63), 19. Киан Донкерс (9. Оливер Коллоти, 63), 20. Лукас Келли-Холд.

Захирадагилар: 13. Генри Грей, 21. Алберт Келло-Холд, 7. Нора Карунаратне, 14. Финн Линдер, 15. Арян Раж.

Огоҳлантириш: Умарали Раҳмоналиев (10), Ден МакКей (18), Эвертон Олеари (24), Аббос Файзуллаев (86).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Ўзбекистон термаси бир очко қўлга киритди. Ҳали имконият бор. Бу йигитлар характер кўрсата олишди. Келаси ўйинда бемалол ғалаба қозонса бўлади.

Биз 0:2ни 2:2га айлантирдик ва яна ҳужумлар уюштиряпмиз. Янги зеландияликлар эса буткул ҳимояланишни ўйламоқда. 

90+3. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! ЭСАНОВВВВВ!!! Ҳисоб тенглашди! Бизда ҳали вақт бор!

Учрашувга 9 дақиқа вақт қўшиб берилди.

86. Аббос Файзуллаев огоҳлантирилди.

83. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Шаҳзод Неъматжонов Диёрбек Ортиқбоев майдонга туширилди.

83. Янги Зеландияда ўзгариш: Оливер Фей Бенжамен Уоллесни алмаштирди.

12243 нафар томошабин учрашувга ташриф буюрибди

75. Икки жамоа футболчилари тўқнашиб кетишди. Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

73. Раҳмоналиевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

71. Холдорхоновнинг зарбаси йўлига яна рақиб ҳимоячиси тўғаноқ бўлди.

68. Терма жамоамиз таркибида икки ўзгариш: Маҳмуджон Маҳамаджанов ўрнига Саидафзалхон Аҳроров, Беҳрузбек Асқаров ўрнига Рустам Турдимуродов ўйинни давом эттиради.

63. Янги Зеландия таркибида икки ўзгариш: Норман Гарбет ва Киан Донкерс ўрнига Адам Супик ҳамда Оливер Коллоти ўйинга қўшилди.

60. Янги Зеландия футболчиси қанотдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади. Боймуродов ишончли ҳаракат қилди.

58. Зафармурод Абдираҳматов жарима майдончамизда қоида бузмаган ҳолда рақибдан тўпни олиб қўйди.

55. Терма жамоамиз футболчилари ижросида кетма-кет икки хавфли зарбага бироз аниқлик етишмади.

51. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! АББОС ФАЙЗУЛЛАЕВ ҲИСОБНИ ҚИСҚАРТИРДИ!

50. Рақибларимизда хавфли қарши ҳужум юзага келди. Дарвозабонимиз тўпни эгаллаб олди. 

48. Асқаровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Олға, йигитлар! Кайфиятни туширмаймиз.

Ўзгаришлар: Абдураззоқов ўрнига Эсанов майдонга туширилди. Шунингдек, рақиблар сафида Эвертон Олеари ўрнига Жексон Жерви бўлимни бошлади.

Биринчи бўлим якунланди. Умид қиламизки, иккинчи бўлимда биз кутган натижага эришамиз.

45. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

41. Дарвозамиз томон йўлланган иккинчи зарба ҳам голга айланди. Сизда телевизорни ўчириб қўйиш имконияти мавжуд. Аммо биз стадионда ўтирибмиз.

40. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этяпмиз, аммо яна якунда оқсаяпмиз. Биринчи бўлимда ҳисобни тенглаштириб олишимиз керак.

37. Холдорхоновнинг зарбасини яна рақиб ҳимоячилари тўсиб қолишди.

34. Ортиқбоевнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

31. Терма жамоамиз ижросидаги навбатдаги бурчак зарбаси ҳам қайтарилди.

Яқинда "Artel" телевизорини сотиб олган томошабинлар

27. Янги Зеландия футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси.

24. Чап қанотда Файзуллаевга нисбатан қўполлик ишлатилди ва Эвертон Олеари огоҳлантирилди.

23. Афсуски, дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Бенжамен Уоллес узоқ масофадан Боймуродов дарвозасини ишғол қилди.

21. Аббос Файзуллаев қулай вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбаси йўлини рақиб ҳимоячиси тўсиб қолди.

20. Икки ҳимоячимизнинг бир-бирига ишониб қолиши натижасида тўп йўқотишимизга бир баҳя қолди.

18. Ден МакКей Асқаровга нисбатан қўпол ўйнагани сабабли огоҳлантирилди.

15. Холдорхоновнинг зарбасидан кейин бурчак тўпи ишлаб олдик. Стандарт эса рақиб посбони томонидан бартараф этилди.

12. Абдуқодир Ҳусанов шеригининг хатосини тўғрилаш билан бирга рақибнинг хавфли ҳужумининг олдини олди.

10. Раҳмоналиев майдон марказида ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди.

9. Абдураззоқов рақиб жарима майдонига яхши кириб борди, аммо сўнгги зарбани йўллашга кечикди.

5. Раҳмоналиевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Шу руҳда давом этамиз.

5. Маҳамаджоновнинг узатмасидан сўнг Файзуллаев зарба беришга кечикди, аммо бурчак зарбаси ишлаб олдик.

3. Хавфли вазият! Файзуллаевнинг чап қанотдан берган узатмасини рақиб ҳимоячиси бартараф этди.

2. Дастлабки дақиқаларда футболчиларимиз тўпга эгалик қилишмоқда.

1. Учрашувга старт берилди!


Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва икки мамлакат мадҳиялари ижро этилди.


Учрашув бошланиш арафасида турибди. Айни вақтда бевосита Аргентинанинг Сантьяго дель Эстеро шаҳридаги ўйингоҳдан туриб ушбу учрашувни ёритиб борамиз. Биз ўзимиздан "ватанпарвар" ясаб олмаганмиз. Кези келганда, жамоани танқид қиламиз, кези келса, керагидан ортиқ кўкка кўтарамиз. Бу ҳақда ҳамиша эфир орқали бонг урмасак-да, мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган исталган жамоани сизлар каби дилдан яхши кўрамиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Биз реклама улашадиган ҳамда "ура-ура" қиладиган вақтимизни терма жамоа ва рақиблар ҳақидаги маълумотларни топиш учун сарфлашга, қолаверса, танқидларга тайёр турган ҳолда футболчилар ва кузатувчиларга кайфият улашадиган ноодатий видеоматериаллар тайёрлашга ҳаракат қиляпмиз. Юмор ва сатира нималигини тушунадиган кишилар буни нормал қабул қилишмоқда. Билдирилаётган танқидларни тўғри қабул қилган ҳолда шу йўсинда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини батафсил ёритиб боришда ҳамда кузатувчиларга кайфият улашишда давом этамиз. Биз ҳам сизлар каби ёшлар терма жамоамизнинг ёруғ юз билан ортга қайтишини истаймиз ҳамда бор кучимиз билан қўллаб-қувватлашда давом этамиз.

Тақдирни қарангки, бугун Янги Ўзбекистонимиз Янги Зеландияга қарши майдонга тушмоқда! Олға, йигитлар!


Бугун йигитларимиз оқ, океанияликлар эса қора рангли либосда ҳаракат қилишади.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати "А" гуруҳининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Янги Зеландия учрашуви бошланиш арафасида турибмиз.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика