UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  3 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  2 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  24 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  60 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

Германия кубоги. "Боруссия Д"га финалда ким рақиб бўлади? Янгиликлар

Германия кубоги. "Боруссия Д"га финалда ким рақиб бўлади?

Бугун Германия кубоги ярим финал ўйини бўлиб ўтади. "Бавария" ўз майдонида "Кайзерслаутерн" билан финал йўлланмаси учун баҳс бойлайди.

Германия кубоги биринчи ярим финал ўйини кеча "Сигнал Идуна Парк"да "Боруссия Д" - "Вольфсбург" ўртасида кечди. Ушбу ўйинда Юрген Клопп жамоаси ишончли ғалаба қозонишиб, финалга йўл олишган эди. Бугун иккинчи финалчи номи аниқланади. Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси "Кайзерслаутерн"га қарши саф тортади.


Сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизликларни ювиш учун ҳам "голливуд" жамоасига бу учрашув ёрдам бериши мумкин. "Бавария"нинг кетма-кет уч бора ғалаба қозона олмаётганлигини кўпчилик ҳар хил сабаблар билан боғламоқда. Пеп Гвардиола ва унинг жамоаси жуда кучли танқид остига олинган. Гвардиола ҳам ўз ўрнида ушбу танқидларга  жавоб қайтариб ўтди. Футболчиларга иштиёқ етказиб бера олмаганини тан олди. Лекин Пеп жавобни матбуот анжуманларида эмас, футбол майдонидаги учрашувда танқидларга жавоб бериши лозим.


Бугун у ва унинг жамоасида бунинг учун ажойиб имконият мавжуд. Учрашув қиймати ҳам жуда юқори. Ғолиб жамоани финалгша йўлланма кутмоқда. Ва яна бир қизиқ томони шундаки, "Бавария" агарда бугун ғалаба қозониб финалга йўл олса, унда  улар Дортмунднинг "Боруссия" клуби билан учрашишади. Мюнхендаги йирик мағлубият учун уч олишни энг қулай ва ажойиб имконияти ва ўртада Германия кубоги соврини. "Бавария" футболчилари буни яхши ҳис этиб туришибди. Шу ўринда уларнинг рақиблари "Кайзерслаутерн" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа ўз тарихи билан мақтана оладиган Германияда ўз обрусига эга жамоа ҳисобланади.


"Кайзерслаутерн" ҳозирда 2-Бундеслига иштирок этмоқда ва тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу жамоа Бундеслигага чиқиш имкониятини сақлаб турибди. Бу мавсумда жамоа Германия кубоги мусобоқасида муваффақиятли иштирок этмоқда. Улар бугунги ўйинда ҳам "Бавария" катта қаршилик кўрсатишлари аниқ. Жамоа гранд клубларга қарши кучли иштиёқ билан тўп тепади. Бу ўйинда улардан ҳар нарсани кутиш мумкин. Албатта, тажриба ва ижрочилар борасида "Бавария" билан тенглаша олишмаслиги аниқ. Футболда ҳар доим ҳам номлар ғалаба ғозона олавермайди. Германия кубоги ярим финали бир ўйиндан иборат бўлади. Бу эса жамоаларнинг имкониятини тенглаштириши табиий. Германияда ҳар қандай жамоа исталган рақибни мағлуб эта олишини Бундеслигани мунтазам кузати борадиган футбол ишқибозлари яхши билишади.


Бу учрашув қизиқарли томошабоп ўтиши кутилмоқда. Пеп Гвардиола жамоаси учун бу ўйин аҳамияти ва унинг даражаси ҳам бир мунча кучли. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, "Кайзерслаутерн"га қарши баҳс орқали жамоа ЕЧЛ ярим финали олдидан ўз яхшигина синовдан ўтиб олишлари мумкин. Бугунги ҳар иккала жамоа учун ҳам муҳим саналади. Германия кубоги финалида Юрген Клопп жамоасига қайси клуб рақиблик қилишини бугун тунда билиб оламиз! Бугунги ўйинда Мюнхен клубига Мануэль Нойер ёрдам бера олмайди. Нойерни ўрнини Рэдер эггалайди. Бу "Бавария" учун яхшигина йўқотиш ва "Кайзерслаутерн" учун зўр янгилик бўлиши табиий.


Шаҳбоз Беғамов


Ушбу ўйин Россиянинг "Спорт1" канали орқали соат 23:30дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика