UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  0 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  3 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  2 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  10 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  5 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  14 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 13:47Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади  1 13:21"Бухоро" 15 йилдан сўнг мавсумни кетма-кет икки ғалаба билан бошлади  7 12:52Анзур Исмоилов 2003 йилдан буён Суперлигада гол урган энг ёши катта футболчига айланди  2 12:29"Интер Майами" янги стадиони очилиш санасини эълон қилди  1 12:04Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. КХДР Бангладешга 5 та гол урди  2 11:42Беллингем тикланишни тезлатиш учун Лондонга кетди  0

Шуҳрат Мақсудов "Пахтакор" академияси директори этиб тайинланди Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов "Пахтакор" академияси директори этиб тайинланди

"Пахтакор" академиясининг амалдаги директори Олим Шокиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан академияда фаолият олиб бораётган Шуҳрат Мақсудов янги лавозимга тайинланди.

Шу муносабат билан бугун "Пахтакор" стадионининг анжуманлар залида мураббийлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда Тошкент клуби раҳбарияти ҳам иштирок этди.

"Сўнгги икки йилда академиямизда амалга оширган ишларимиз ортидан савия сезиларли даражада кўтарилди. "Пахтакор" ҳамиша ўз тарбияланувчиларига таяниб келган жамоа. Биз буни яхшилаш учун махсус лойиҳа устида иш олиб боряпмиз. Академияга қўшимча майдонлар керак ва бу клубнинг бош вазифаларидан бири бўлиб турибди. Ундан ташқари, Чилонзордаги базамиздаги сунъий майдонни замон талабларига жавоб берадиганига алмаштириш ва ҳомийларимиз кўмагида Қибрайдаги спорт мажмуамизда қўшимча табиий майдонларни қуриб, уни ёшлар ихтиёрига топшириш режалаштирилган. Мана, стадион ичидаги "шахматка" деб номланадиган майдон янгиланди. Кўриб турганингиздек, олдимизда катта ишлар турибди, бу борада Сизлар бизга ёрдам беришингиз керак", - деб таъкидлади "Пахтакор" ФК раис ўринбосари Дилшод Каримов.

Шуҳрат Мақсудовга 1 ой муддат ичида академия истиқболига бағишланган катта дастурни ишлаб чиқиб, уни клубга тақдим қилиш борасида вазифа юклатилди. Бу ишни мутахассис академиядаги мураббий ва ходимлар билан ҳамкорликда бажаради.

Шуҳрат Мақсудов билдирилган ишончга жавобан шундай деди:
- Айни пайтда мураббийлар бўйича аҳил жамоа шакллангани ишим осон кечишига туртки бўлади. Қолаверса, клуб раҳбариятининг аввалги йилларга қараганда маошларни оширгани ва қарздорлик йўқлиги, биз ва жамоамизга фақат тўғри, виждонан ишлаш кераклигини англатади. Ҳақиқатдан, айтилганидек, тез кунларда клубимизга янги академия биноси қуриладиган бўлса, унда асосий жамоага етказиб берадиган футболчиларимизнинг савияси анча баланд бўлади.

Айни пайтда "Пахтакор" футбол клуби ўз академиясини жаҳон стандартларига хос тарзда янгидан бунёд қилиш бўйича иш олиб боряпти.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика