UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12Конференциялар лигаси старт олмоқда! Дастлабки учрашувларнинг асосий таркиблари билан танишинг!  0 21:05Европа лигаси. "Тоттенхэм", "Лацио" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 20:42Месси клублар ўртасидаги ЖЧда ўйнайди  0 20:24Эндрик: "Танқидлар? Мураббийдан бошқасини эшитмайман"  1 20:05Миралем Пьянич: "Россия чемпионатида ёш ва жисмонан кучли футболчилар анчагина"  2 19:50Месси МЛС мунтазам чемпионатидаги ғалаба таассуротлари билан ўртоқлашди  2 19:45Футзал бўйича ЖЧ. Аргентина – Франция (матнли трансляция)  3 19:30Антони Конте А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 19:13Килиан Мбаппе Франция терма жамоасига чақирилмади  1 18:55"Челси" энди ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  0 18:30Ўзимизнинг карикатура: "Аждарлар"дан оловли камбек  5 18:17ПРО-Лига. "Дўстлик" қийинчилик билан "Арал"ни мағлубиятга учратди  3 18:00ПРО-Лига. "Бухоро" "Шўртан" устидан йирик ғалабага эришиб, жадвалда етакчи бўлиб олди  9 17:34Виллиан: "Украина финалга лойиқ эди. Биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Сўнгги пайтларда умримиз меҳмонхонада ўтди"  1 17:22"Барселона" Неймарни қайтармоқчи   5

"Локомотив" футбол мактабига янги мажмуа топширилди Янгиликлар

"Локомотив" футбол мактабига янги мажмуа топширилди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган собиқ ТАПОиЧ стадиони "Локомотив" ПФК тасарруфига ўтгани ҳамда ушбу майдондан клуб футбол мактаби тарбияланувчилари фойдаланиши ҳақида хабар бергандик.

"Мазкур ўйингоҳ кўп йиллар қаровсиз аҳволда қолиб, "Локомотив" тасарруфига ўтганидан сўнг зудлик билан уч босқичли қурилиш-қайта таъмирлаш ишлари режаси ишлаб чиқилди. Бугун қурилиш-қайта таъмирлаш ишларининг биринчи босқичи ўз якунига етиб, майдон кўркам ҳолатга келтирилди ва болалар учун фойдаланишга топширилди.

Эндиликда ушбу майдон "Локомотив" футбол мактаби учун хизмат қилади ҳамда тарбияланувчиларимиз шу ерда машғулот олиб бориб, бўлажак ўйинларга ҳозирлик кўришади. 

Айтиб ўтганимиздек, стадионда қурилиш ва қайта таъмирлаш уч босқичли тизимда олиб борилмоқда. Биринчи босқич - стандарт ўлчамдаги майдон, мураббийлар учун мажлислар хонаси, ҳакамлар ҳамда футболчилар кийим алмаштириш хоналари барпо этилиб фойдаланишга топширилди.

Қурилишнинг иккинчи босқичида мухлислар учун трибуна қад кўтаради ҳамда яна бир сунъий майдон фойдаланишга топширилади. Учинчи босқичда эса жамоамиз тарбияланаувчилари учун меҳмонхона барпо этилади. 

Ўйламизки, бу майдонда шуғулланадиган ёшлардан келажакда "Локо" юлдузлари етишиб чиқади.

Қуйида "Локомотив" футбол мактабига ўтган майдоннинг олдинги ва ҳозирги кўринишидан суратларни тақдим этамиз:

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика