

Маълумотларга кўра, Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин истеъфога чиқарилган. Мутахассис "темирйўлчилар" бошқарувига жорий мавсум ўртасида келган эди. Унинг қўл остида жамоа Суперлигада 13 та ўйинда майдонга тушди ва 2 бор ғалаба қозонди. Айни пайтда "Локо" турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.
Унинг ўрнига таниқли мутахассис Самвел Бабаян тайинланиши кутилмоқда. Бироз олдин Бекободнинг "Металлург" клуби мураббийлар штабида алмашинув рўй бергани ҳақида хабар берилган эди.
"Металлург" бош мураббий Григорий Колосовский билан хайрлашди



