UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  2 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7

"Бунёдкор" Бошкович билан шартномани бекор қилди Янгиликлар

"Бунёдкор" Бошкович билан шартномани бекор қилди

"Бунёдкор" ва Иван Бошкович ўртасидаги ҳолат тинч йўл билан ҳал этилди, дея хабар берди ЎзПФЛ.

28 январь куни "Бунёдкор" бош мураббийи Иван Бошкович Лигага мурожаат қилиб, у ва клуб ўртасида 2022 йилнинг 27 декабрь куни имзоланган ҳамда қўшимчалар киритилган меҳнат шартномаси бир ой ичида мусобақа ўтказувчи ташкилот томонидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини маълум қилганди. 

Бу билан "Бунёдкор" футбол клуби "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 12.2-бандини бузган. Шундан келиб чиқиб, Лига ишни ЎФА тегишли қўмитасига оширганди. Мазкур масала бугун бўлиб ўтадиган йиғилишда кўриб чиқилади. 

Унга қадар эса клуб ва бош мураббий ўртасида тинчлик келишуви имзоланди. Жараён Лига офисида баёнлаштирилган бўлиб, унга кўра "Бунёдкор" футбол клуби ўзаро шартнома асосида барча молиявий мажбуриятларни бажарди ҳамда Бошкович билан меҳнат шартномасини бекор қилди. Эндиликда "Бунёдкор" ЎФА қўмитасининг қарорини кутиши керак бўлади. Шундан кейин клуб янги бош мураббийни Лига рўйхатидан ўтказиши мумкин.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика